Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 36 / Солиқ солиш

Норматив муддатда бажаринг

 

ЯСТ тўловчи корхона 1,5 гектардан ортиқ ерга эга. Участкалардан бирида қурилиш олиб бораяпти.

Корхона тугалланмаган қурилиш даврида ер солиғини икки баравар ставкада тўлаши керакми?

 

– Тугалланмаган қурилиш объектлари эгаллаган ер участкаларида қурилишнинг норматив муддати давомида ер солиғи икки баравар ставкада тўланади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 19-иловага изоҳнинг 9-банди).

Норматив муддат тугагач, тугалланмаган қурилиш объектлари эгаллаган ер участкалари учун ер солиғининг 3 баравари тўланади.

Қурилишнинг норматив муддати лойиҳа-смета ҳужжатларида (ЛСҲ) белгиланади. ЛСҲда муддат белгиланмаган тақдирда эса қурилиш бошланганидан эътиборан 24 ой ичида ер солиғи 3 баравар миқдорда тўланади.

3 баравар миқдорда солиқ тўланадиган ер участкалари Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан аниқланади (Солиқ кодексининг 283-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1834 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика