Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 36 / Солиқ солиш

Молиявий натижа солиқ базасига таъсир кўрсатмайди

 

ЯСТ тўловчи кичик корхона нуқсонлар далолатномасини тузиб, ихтисослаштирилган ташкилотни жалб этган ҳолда эски ташкилий техникани утиллаштирди. Утиллаштириш харажатлари 500 минг сўмни ташкил этди. Бунда металл чиқиндилари олиниб, Ўзиккиламчиранглиметаллга 140 минг сўмга топширилди. Қуйидаги проводкалар қилинди: АВни ҳисобдан чиқариш бўйича – Дт 9210, Кт 0100, ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш бўйича (100%) – Дт 0200, Кт 9210. АВни қайта баҳолаш суммаси ҳисобдан чиқарилди: Дт 8510, Кт 9210 – 90 минг сўм. Металл чиқиндилари топширилгани акс эттирилди: Дт 4890, Кт 9210 – 140 минг сўм. Тугатишдан олинган молиявий натижа: 270 минг сўм (500 – (140 + 90)) – зарар – Дт 9430, Кт 9210.

Металл чиқиндилари учун олинган сумма ва асосий воситаларнинг қўшимча баҳоланиши ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилиши керакми? Ёки АВни тугатиш натижаси (зарар) ЯСТда ҳеч қанақасига акс этмайдими?

 

– Асосий воситаларни тугатиш натижасида уларни корхона балансидан ҳисобдан чиқариш тартиби Низом (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.   

АВни тугатишдан олинган молиявий натижа ҳисобдан чиқарилаётган АВнинг тиклаш қиймати билан жамланган эскириш ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Молиявий натижани аниқлаш чоғида:

● тугатишга доир харажатлар;

● яроқли узеллар, деталлар, материаллар, рангли ва қимматбаҳо металлар қиймати;

● АВни қайта баҳолаш сальдоси ҳам ҳисобга олинади (Низомнинг 20-банди).

 

МИСОЛ. Корхона тиклаш қиймати 600 минг сўм бўлган тўлиқ эскирган компьютерни тугатиб, балансдан ҳисобдан чиқармоқда. Қайта баҳолаш қиймати – 90 минг сўм. Корхона ихтисослаштирилган ташкилотга компьютерни дефектация қилгани учун 500 минг сўм тўлади. Тугатиш натижасида эҳтимолий сотиш баҳосида металл чиқиндилари балансга қабул қилинди – 140 минг сўм. Кейинчалик металл чиқиндилари шу баҳода Ўзиккиламчиранглиметаллга топширилди.

 

Бухгалтерия ҳисобида компьютернинг чиқиб кетиши бўйича операция қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўмда

 

Дебет

 

Кредит

 

Компьютернинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

600 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0150-«Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси»

 

Жамланган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

600 000

 

0250-«Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Қайта баҳолаш натижалари ҳисобдан чиқарилди

 

90 000

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Тугатиш харажатлари (ихтисослаштирилган ташкилот хизматлари) акс эттирилди

 

500 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Металл чиқиндилари кирим қилинди

 

140 000

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Компьютерни тугатишдан зарар ҳисобдан чиқарилди

 

270 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти билан корреспонденцияда АВнинг чиқиб кетишидан олинган молиявий натижага таъсир кўрсатувчи барча кўрсаткичлар акс эттирилади. Шу жумладан кирим қилинган металл чиқиндилари қиймати ва қайта баҳолаш суммаси. Барча кўрсаткичлар ҳисобга олингандан кейин 9210-счётдаги қолдиқ АВнинг чиқиб кетишидан олинган молиявий натижани кўрсатади. Бизнинг мисолда зарар – 270 000 сўм бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилади ва ЯСТнинг солиқ солинадиган базасига таъсир қилмайди.

 

Кейин металл чиқиндилари сотилишини акс эттирамиз:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўмда

 

Дебет

 

Кредит

 

Металл чиқиндилари қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

140 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

Харидорнинг қарзи акс эттирилди

 

140 000

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

Металл чиқиндилари сотиш қийматида кирим қилинганлиги боис 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётида сальдо йўқ. Уни сотишдан олинган молиявий натижа нолга тенг, ва, тегишинча, ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага таъсир қилмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1261 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика