Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 36 / Солиқ солиш

Фаолият турига қараб – пасайтирувчи коэффициентлар

 

Кичик корхона (ЯСТ тўловчи) ғишт ишлаб чиқаради. Ҳокимнинг қарори билан рекультивация қилиш учун ер участкаси ажратилган. Яъни қишлоқ хўжалигида банд бўлмаган ердан тупроқнинг муайян қатламини олиб, ғишт ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланишга рухсат берилган. Ерни ободонлаштиргандан кейин қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ҳоким тасарруфига қайтариш зарур. Корхона фаолияти саноат соҳасига кириши боис бевосита ғишт заводи жойлашган ҳудудда ер солиғининг 3 бараварини ҳисоблаб чиқариш чоғида 0,5 пасайтирувчи коэффициенти, ер рекультивация қилинадиган ҳудудда эса 0,1 пасайтирувчи коэффициенти қўлланади.

2203-сон Низомга мувофиқ амалга ошириладиган фаолият турига қараб пасайтирувчи коэффициентлар тўғри қўлланаяптими?

 

– Корхонанинг фаолият тури ва жойлашган жойига қараб ЯСТнинг энг кам миқдорини ер солиғининг 3 бараваридан келиб чиқиб ҳисоблашда пасайтирувчи коэффициентлар қўлланилади (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Асосий фаолият тури – юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти (Солиқ кодексининг ­22-моддаси).

Асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган микрофирма ва кичик корхоналар ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш чоғида К1 пасайтирувчи коэффициенти – 0,5 ни қўллайдилар. 

Корхонангиз ушбу коэффициентни қўллаш учун белгиланган мезонларга мувофиқ келиши боис ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда уни ҳисобга олади.

Ер участкасини ободонлаштириш ишлари фаолият тури деб тан олиниши учун корхона уларни бажарилган ишга ҳақ тўланишини назарда тутадиган шартнома асосида амалга ошириши лозим (ФКнинг 703-моддаси).

Шу сабабли ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда фақат 0,5 коэффициентини қўллашга ҳақлисиз. Конни ободонлаштириш сиз учун фаолият тури ҳисобланмаслиги боис 0,1 коэффициентини қўллашингиз керак эмас.

 

Эътибор беринг!

К1 коэффициенти қайси участкада у ёки бу фаолият тури билан шуғулланишингизга эмас, балки корхонанинг фаолият турига боғлиқ.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1188 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика