Norma.uz

Болғача – ҳар бир автомобиль учун эмас

 

Фавқулодда вазиятда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача билан жиҳозланмаган, ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бутланмаган автомобилни бошқарганлик учун ЭКИҲнинг 1/2 қисми миқдорида маъмурий жарима жорий этилди (МЖТКнинг 125-моддаси 2-қисми).

 

Йўл ҳаракати қоидаларига (ВМнинг 24.12.2015 йилдаги 370-сон қарорига 1-илова) мувофиқ, енгил автомобилларда: тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул бўлиши керак.

М2, М3 тоифасидаги транспорт воситалари учун тиббиёт қутичаси, мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бир қаторда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача бўлиши шарт.

 

Маълумот учун! М2 тоифасига йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т гача бўлган автотранспорт воситалари;

М3 тоифасига – йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т дан кўп бўлган автотранспорт воситалари киради ­(ВМнинг 4.07.2012 йилдаги 191-сон қарорига илованинг 4-банди; ЙҲҚга 3-илованинг 7.22-банди).

 

Самир Латипов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1522 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика