Norma.uz

Ўзбекистонда автомобилларни олиб қочганлик учун жиноий жавобгарликни ошириш режалаштирилмоқда

 

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси депутатлари 6 октябрдаги навбатдаги йиғилишда жиноятчилик ҳолати, унинг динамикаси ва ҳуқуқни қўллаш таҳлилини ҳисобга олган ҳолда фирибгарлик ва транспорт воситаларини олиб қочганлик учун жиноий жавобгарликни янада такомиллаштиришга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

 

Қонун лойиҳасига кўра, ЖКнинг 267-«Транспорт воситасини олиб қочиш» моддасига автомобилларни олиб қочганлик учун 5 йилдан 10 йилгача (ҳозир 3–5 йил) озодликни чеклаш жазоси назарда тутилган тузатишларни киритиш таклиф этилмоқда. Ўша ҳаракат такрорий бўлса ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 10 йилдан 15 йилгача (ҳозир 5–10 йил) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Уюшган гуруҳ аъзолари 20 йилгача (ҳозир – 15 йилгача) озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Республика Бош прокуратураси ушбу таклифлар ташаббускори бўлиб чиқди.

Унинг маълумотларига кўра, сўнгги пайтда транспортни олиб қочиш ҳоллари кўпайди. Охирги 3 йил давомида бундай жиноятлар сони 65%га ошган.

Қонунчилик палатаси депутатларининг фикрича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари муҳофазаси кучайишига, жазоларнинг адолатлилиги принципи таъминланишига, шунингдек ушбу соҳадаги жиноятчиликка қарши кўрилаётган чоралар самарадорлигининг оширилишига имкон беради.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 1553 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика