Norma.uz

Таълим ёки тажриба: қай бири муҳимроқ?

 

Ходим Классификаторга кўра ўрта махсус касб таълимини талаб қилувчи лавозимга жойлашмоқчи. Бироқ мактабни битирмагани сабабли ҳатто аттестати ҳам йўқ. Шунингдек Классификаторда кўрсатилишича, Классификаторда белгиланган маълумот даражасига ва йўналишига эга бўлмаган, лекин амалий тажрибага эга бўлган ходим маълумотнинг юқорироқ даражасини талаб қиладиган лавозимга қабул қилиниши мумкин.

1. Агар ходим Классификаторда белгиланган маълумот даражасига эга бўлмаса ҳам, тажрибага эга бўлса ва ишни тўлиқ ҳажмда бажарса, уни ишга қабул қилиш мумкинми?

2. Аттестатсиз ходимни Классификаторга кўра маълумот даражасига талаблар қўйилмаган лавозимга, масалан, ёрдамчи ишчи қилиб қабул қилиш мумкинми? Ёки ҳатто шу ҳолда ҳам ходим энг кам маълумот ва аттестатга эга бўлиши шартми?

Т.Нишонова.

 

– Афсуски, аниқ жавоб беришга имконият қолдирмай, мурожаатингизда ташкилотингизнинг мулкчилик шаклини ва ходим талабгор бўлган лавозимни кўрсатмагансиз.

2015 йил 1 июлдан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори (ВМнинг 19.06.2015 йилдаги 164-сон қарорига илова) кучга кирди. Ишга қабул қилишда маълумотнинг энг паст даражаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотларда Классификаторнинг талаблари қўлланилиши мажбурий ҳисобланади.

Бошқа (масалан, тижорат) ташкилотлар учун ушбу талаблар тавсия хусусиятига эга.

Бироқ айрим ҳолатларда Классификаторда белгиланган маълумотнинг энг паст даражасига ёки йўналишига эга бўлмаган, лекин етарли даражада амалий тажрибага эга бўлган, ўзларига юкланган лавозим вазифаларини тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажарадиган ходимлар маълумотнинг тегишли даражасини ёхуд маълумотнинг бошқа йўналишини талаб қиладиган лавозимга қабул қилиниши мумкин, агар қонунчиликда бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса (Классификаторнинг 19-банди).

Шу тариқа, ҳаммаси иш берувчи лавозим талабгори бўлган ходимга қандай талаблар қўяётганига боғлиқ.

Иш берувчи етарли даражада амалий тажрибага эга бўлса, маълумотнинг зарур даражасига эга бўлмаган талабгорни ишга қабул қилишга ҳақли. Бироқ иш берувчи ушбу лавозим мажбуриятларини бажариш учун тегишли маълумотга эга бўлган ходим керак деб ҳисобласа, у талабгорга рад жавоби беришга ҳақли бўлади.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1513 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика