Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 42 / Хўжалик юритиш қоидалари

Хато қилиш ҳуқуқисиз

2015 йилда 2010 йилги ЯСТ ҳисоб-китобини қайта топширишимга тўғри келди. Табиийки, 5 йил учун барча баланслар ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларни электрон кўринишда қайта топширишим керак бўлди. Шошилганим сабабли дастур реализациянинг умумий ҳажмида экспорт фоизини тўғри ҳисоблаётганини текширмадим. Барча рақамларни тўғри тўлдирганимга қарамай, экспорт фоизи нотўғри (арифметик жиҳатдан) ҳисобланганлиги сабабли тўланадиган ЯСТ суммаси пасайтирилди. Табиийки, текширув чоғида ташкилот 5 йилда йиғилиб қолган пеня суммаларини тўлаган ҳолда ҳаммасини қўшимча тўлади. Бизнингча, пеня суммалари адолат юзасидан уч қисмга: биз, дастурни ишлаб чиққан ташкилот ва дастурнинг хатосини кўриши керак бўлган ДСИнинг камерал бўлими ўртасида тақсимланиши керак эди (зеро бухгалтер истаганида ҳам ўзи тўлдирмайдиган, балки автоматик шаклланадиган сатрларни топа олмайди).

Ҳисоботнинг натижа чиқарувчи устунлари арифметик жиҳатдан тўғри ҳисобланиши учун дастурнинг ишлаб чиқувчисига нисбатан қандайдир жавобгарлик чораси назарда тутилганми?

В.Малютина,

бош бухгалтер.

 

Қонун билан солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчининг зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг 44-моддаси 5-қисми).

Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловнинг ҳар бир тури бўйича ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда солиқ декларацияларини, шунингдек уларга доир иловаларни ўз ичига оладиган ҳужжати (Солиқ кодексининг 43-моддаси). Демак, Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби (13-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) солиқ ҳисоботи туридан ўзга нарса эмас.

Солиқ ҳисоботини тузиш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилган (Солиқ кодексининг 32-моддаси 1-қисми 3-хатбошиси; «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси 1-қисми, 11-моддаси).

Солиқ ҳисоботи қоғозда ва (ёки) электрон ҳужжатга доир талабларга риоя этилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида тузилади (Солиқ кодексининг 44-моддаси 1-қисми). 2010 йилда солиқ тўловчилар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўз хоҳишларига кўра солиқ ҳисоботини кўрсатилган шаклларнинг исталган кўринишида тақдим этишга ҳақли эдилар.

Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчининг зиммасига юклатилади. Бунда у қоғозда ёки электрон кўринишда тақдим этилиши аҳамиятга эга эмас. 2010 йилда ва айни пайтда амалда бўлган ЯСТ ҳисоб-китоби шаклларида ҳам «Мазкур Хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман» устуни аввал ҳам бўлган ва ҳозир ҳам бор.

Шу сабабли солиқ текшируви чоғида солиқ тўловчиларнинг: «биз айбдор эмасмиз, дастур шундай ишлаяпти» қабилидаги важлари эътиборга олинмайди.

Ҳақиқатан ҳам дастур сабабли хато юзага келди дейлик. Агар аввалбошдан шартномада жавобгарлик қайд этилган бўлса, бу ҳолда пеня ва (ёки) жарималарни тўлаган солиқ тўловчи уларни ишлаб чиқувчи фирмадан ундиришга ҳақли бўлади. Агар қайд этилмаган бўлса – фақат бир йўл бор: судга мурожаат этиш ва у ерда фирмага пеня ва жарималар унинг айби билан эмас, балки ишлаб чиқувчи фирманинг айби билан ҳисобланганини исботлаш лозим.

 

Камол Музаффаров, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1606 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика