Мактаб директори илгари мен бажарган нагрузкани анча қисқартириб (5 соатгача – бу ярим ставка ҳам эмас, балки чорак ставка дегани), янги ўқитувчини ишга олишга ҳақлими? Мактаб маъмурияти ўқув йили тугаганда, яъни таътилга чиққунларига қадар ходимларини нагрузка ҳақида огоҳлантириши шартми?
З.Озонова.
– Мактаб директори бу хатти-ҳаракатлари билан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини қўпол равишда бузган. Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ижтимоий омилларга кириши боис иш берувчи (мактаб директори) асослар мавжуд бўлганда меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгартириш ҳақида ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда (тилхат олиб) огоҳлантириши лозим. Бироқ сизнинг ҳолатда буни қўллаб бўлмайди. Чунки огоҳлантиришга асослар бўлганда юқорида тилга олинган тартиб қўлланади. Бироқ у ўқитувчиларга татбиқ этилмайди. Нагрузка (1 ставка) мавжуд бўлганда педагогнинг розилигисиз уни бўлиш тақиқланади.
Меҳнатга доир ҳуқуқларингизни ҳимоялаш учун:
давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига;
прокуратура ёки судга мурожаат этишингиз мумкин.
Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.