Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 29 / Божхона

Шахсий истеъмол учун таблетка

 

Республикамиз ҳудудига олиб киришда таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларига алоҳида ёндашилади. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан божхона чегарасидан олиб ўтилиши, муомалага киритилиши тақиқланган ва чекланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхати тасдиқланган.

 

Жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиши учун психотроп моддаларни даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсат берилади.

Айрим фуқаролар ушбу меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга риоя қилмасдан, божхона назоратидан яширинча равишда психотроп моддаларни республика ҳудудига олиб келишга уринган ҳоллар учрамоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 2016 йилнинг I ярмида аниқланган 13 та божхона қоидабузарлиги ҳолатида жами 1 419 дона таблетка кўринишидаги турли психотроп дори воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди.

Жумладан, «Урганч аэропорт» чегара божхона пости орқали «Москва–Урганч» йўналишидаги авиарейс билан Россия Федерациясидан кириб келган фуқаро Н.И.нинг қўл юклари сканер аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида қайд қилинмаган, божхона назоратидан яширилган жами 1 203 дона «Феназепам таблетки» ёзувли дори воситаларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб киришга урингани аниқланди.

Шунингдек, мазкур божхона пости орқали «Москва-Урганч» рейси билан учиб келган А.Г.га тегишли қўл сумкалари божхона назоратидан ўтказилганида, божхона назоратидан яширинча 5 конволютада жами 50 дона «Феназепам таблетки» ёзувли психотроп дори воситалари Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз! Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 8.06.2016 йилдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган) кўра, жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун психотроп моддаларни яшаш ёки бўлиш мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан турли номдаги 5 тагача даволаш препаратларини ва улардан ҳар бирининг иккитадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат берилади.

 

И.МАТНИЯЗОВ,

Хоразм вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати катта инспектори.

Прочитано: 2175 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика