Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 29 / Солиқ солиш

Реализациясиз коэффициент ҳам бўлмайди

 

Корхона пластмасса буюмлар ишлаб чиқаради. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда пасайтирувчи коэффициент – 0,5 қўлланган. I чоракда ишлаб чиқариш бўлди, бироқ реализация (солиқ солинадиган айланма) бўлмади.

Ишлаб чиқариш корхонаси (ЯСТ тўловчиси) ҳисобот чорагида маҳсулот ишлаб чиқарган, бироқ реализация қилмаган бўлса, амалга оширилаётган фаолият турига қараб пасайтирувчи коэффициентни қўллаши мумкинми?

М.Бархотова,

ХФ бош бухгалтери.

 

– Фикримизча, бу ҳолда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда пасайтирувчи коэффициентни қўллаб бўлмайди.

Корхонангиз пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади, Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 2203-сон Низом) мувофиқ белгиланган ставкаларда, бироқ энг кам миқдор – пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғининг 3 баравари суммасидан кам бўлмаган миқдорда ЯСТ тўлайди.

2203-сон Низомга 1-иловада қуйидаги пасайтирувчи коэффициентлар белгиланган:

К1 – амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиқиб қўлланиладиган пасайтирувчи коэффициент (асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган кичик корхоналар учун) – 0,5;

К2 – юридик шахснинг жойлашган жойидан келиб чиқиб қўлланиладиган пасайтирувчи коэффициент (амалга ошираётган фаолият туридан қатъи назар, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган ташкилотлар учун) – 0,7.

Сиз асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган кичик корхона сифатида К1 (0,5) қўллагансиз.

Асосий фаолият турини белгилашда Солиқ кодексининг 22-моддасига амал қилиш зарур. Корхонанинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти асосий фаолият тури ҳисобланади. Солиқ кодексининг 359-моддасига мувофиқ ЯСТ бўйича ҳисобот даври чорак ҳисобланади.

Асосий фаолият турини белгилаш, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш сингари ҳар чоракда амалга оширилади (2203-сон Низомнинг 7-банди).

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобида (2203-сон Низомга 3-илова) ҳисобот чорагидаги ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси ҳисобот чорагидаги ЯСТнинг энг кам миқдори билан солиштирилади.

Хулоса: К1 пасайтирувчи коэффициенти корхонанинг асосий фаолият туридан қатъи назар қўлланади, у умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улушига қараб белгиланади. 2016 йил I чорагида реализациядан тушум бўлмаганлиги сабабли ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда К1 пасайтирувчи коэффициенти қўлланмайди.

Солиқ органлари ҳам шундай фикрда, биз олган ДСҚнинг тушунтириши шундан гувоҳлик беради.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1752 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика