Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 29 / Амалий бухгалтерия

Таътилдан кейинги иш ҳақи

 

Мен болалар мусиқа ва санъат мактабида ишлайман. Педагогларга 48 кундан иборат йиллик меҳнат таътили белгиланган. Педагогларнинг тарификацияси роппа-роса 1 йилга, яъни жорий йил 2 сентябридан кейинги йил 2 сентябригача тасдиқланишидан ҳам хабардормиз.

Педагогларнинг меҳнатига таътилдан кейин – августда қандай ҳақ тўланади?

Д.Камолхонова,

педагог.

 

– Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва тартиби Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом (ВМнинг 21.12.2005 йилдаги 275-сон қарорига 3-илова, бундан кейин – Низом) билан тартибга солинади. Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатининг иш ҳақи базавий тариф ставкасини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.

Низомнинг 3-бандига мувофиқ, халқ таълими ходимларининг лавозим маошлари:

халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади. Базавий тариф ставкаси Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси (ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон қарорига 1-илова) бўйича тариф ставкасини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тариф ставкасига доимий устамаларни, шунингдек педагог ва раҳбар ходимларнинг айрим тоифалари иш ҳақига қўшилган компенсация тўловларини ўз ичига олади;

ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.

Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари ВМнинг 275-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган. Бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ оширилган тақдирда халқ таълими муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади. Сентябрда келгуси ўқув йилининг иш режаси тасдиқланади.

Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларига асосланган.

Ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси чораклар ва ойлар бўйича тақсимланган бир йилдаги 1 548 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади (Низомнинг 15-банди). Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун якка тартибда белгиланади ва халқ таълими муассасаси маъмурияти томонидан тасдиқланади.

Агар сиз августда август ойи учун иш режасига киритилган тадбирларни бажарсангиз, Низомга кўра ушбу давр учун меҳнат ҳақи умумий асосларда тўланиши керак. Августга иш режаси бўлмаганда ушбу давр бекор туриб қолиш деб эътироф этилиши ва ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланиши керак (Меҳнат кодексининг 159-моддаси 1-қисми).

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2948 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика