Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 29 / Амалий бухгалтерия

Тасодифий мукофот

 

Мукофотлаш тўғрисидаги низомнинг амал қилиши татбиқ этилмайдиган омбор ходими 1-цехнинг асосий иш натижалари учун мукофотлаш тўғрисидаги буйруққа хато равишда киритилган. Жорий ой учун ходим билан ҳисоб-китоб қилаётганда завод бухгалтерияси буйруққа биноан лавозим маошининг 30%и миқдорида мукофот тўлаган. Ички тезкор ҳисоботни тузганда хато аниқланди. Ортиқча тўланган суммани кейинги календарь ойда ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми?

Корхона бухгалтери.

 

– Меҳнат ҳақидан, шу жумладан ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолиш тартиби Меҳнат кодексида белгиланган. Умумий қоидага кўра МКнинг 164-моддасига мувофиқ ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш учун унинг розилиги талаб этилади. Фақат МКнинг 164-моддасида назарда тутилган қатъий белгиланган ҳолларда иш берувчининг ташаббусига кўра ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш мумкин. Чунончи, агар ортиқча тўлов арифметик, яъни ҳисоб-китобдаги хато натижасида юзага келганда (масалан, тўланиши керак бўлган мукофотнинг 30%и ўрнига 50%и тўланганда) МКнинг 164-моддаси ­2-қисми 3-бандига кўра уни кейинги календарь ойда иш ҳақини ҳисоб-китоб қилаётганда ходимнинг розилигисиз ушлаб қолишга ҳақли бўлар эдингиз.

Сизнинг ҳолатда Мукофотлаш тўғрисидаги низом нотўғри қўлланган, бу МКнинг 279-моддасига асосан бундай ушлаб қолишга асос бўлмайди. Иш берувчи ихтиёрий тартибда, шу жумладан қонунни нотўғри қўллаб ортиқча тўлаган иш ҳақини ушлаб қолиши мумкин эмас, юқорида кўрсатилганидек ҳисоб-китобда хатога йўл қўйилганлиги оқибатида ортиқча тўлаш ҳолати бундан мустасно.

Шу тариқа, Меҳнат кодексига мувофиқ сиз келтирган вазиятда ортиқча тўланган суммани ушлаб қолиш мумкин эмас. Ходимнинг айби йўқ, қонун унинг тарафида. Ортиқча тўланган мукофотни фақат битта ҳолатда – ходимнинг ихтиёрий қайтариш ҳақида ўз хоҳиши билан ёзган аризаси асосида қайтариш мумкин.

 

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1977 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика