Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 29 / Амалий бухгалтерия

Ўқитувчи ўқишга юборилганда

 

Олий таълим муассасалари ходимлари қайта тайёрлаш ва малака оширишга юборилганда харажатлар қандай қопланади?

Валерия К.,

аудитор.

 

– Меҳнат кодексининг 166-моддасида белгиланган тартибга кўра, ходимлар малака оширишга юборилганда ва бошқа ҳолларда миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган кафолатли тўловлар тўланади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (26.09.2012 йилдаги 278-сон) 6-бандида белгиланишича, олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг тасдиқланган жадвалига киритилган тингловчилар учун уларнинг ишдан бўшаган ҳолдаги бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. У кейинги 2 календарь ойдаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг ­5-банди, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова).

Айрим тингловчиларга ўртача ойлик иш ҳақидан ташқари юборувчи томон ҳисобидан ўқиш жойигача ва орқага қайтиш учун бир марталик йўлкира харажатлари ҳам қопланади. Бундай тингловчилар асосий ишдан бўшаган ҳолда Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тасдиқланган жадвалларига кўра юборилган бошқа шаҳарлик тингловчилар ҳисобланади.

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2013 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика