Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 29 / Жавоб берамиз

Юридик шахс ташкил этинг

 

Юридик шахсни ташкил этмаган оилавий корхона бозорда бир марталик стаканчалар билан бочкадан морс сотади.

Юридик шахсни ташкил этмаган оилавий корхона бозорда НКМсиз морс сотишга ҳақлими?

Р.Каримуллин,

якка тартибдаги тадбиркор.

 

– Йўқ, ҳақли эмас. «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ оилавий тадбиркорлик юридик шахсни ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахсни ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. Унда якка тартибдаги фаолиятнинг оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширилиши, шунингдек биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи оила аъзолари кўрсатилади (Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди, ВМнинг 29.07.2009 йилдаги 216-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 216-сон Низом). Оилавий тадбиркорлик субъекти якка тартибдаги тадбиркорлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича фаолият турларини амалга ошириши мумкин (216-сон Низомнинг 8-1-банди).

Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 407-сон Низом) 30 ва 31-бандларига мувофиқ товарларни чакана сотиш якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фақат турғун ўзининг ёки ижарага олинган савдо тармоқлари орқали, назорат-касса машиналари (НКМ) мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Чакана савдони турғун савдо тармоқлари орқали амалга оширишда товарларни савдо шохобчасидан ташқарида, шу жумладан дўкончалар орқали сотишга йўл қўйилмайди.

 

Маълумот учун!

Турғун чакана савдо шохобчаси – жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарори билан ажратилган ер участкаларидаги Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси органларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича қурилган, санитария ва ёнғин хавфсизлиги нормалари ва талабларига жавоб берадиган, савдо залига, савдо асбоб-анжомларига ҳамда товарларни сақлаш, сортларга ажратиш ва қадоқлаш учун хоналарга эга бўлган, шунингдек НКМ билан жиҳозланган объект (бино, иншоот).

 

Морс сотиладиган бочка турғун савдо шохобчаси ҳисобланмайди. Бу кўчма савдо объекти. Кўчма савдо объектлари – вақтинча жойлашган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин йиғиштириб олишни ва объект кўчирилишини талаб этиш асосида жойлаштирилган савдо объектлари (лотоклар, пештахталар, палаткалар, автодўконлар ва ҳоказолар) (Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 3-банди, ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова).

407-сон Низомнинг 19-бандига мувофиқ фақат юридик шахслар томонидан кўчма равишда (дўкончаларда) салқин ичимликлар ва музқаймоқлар сотилишига йўл қўйилади. Шу сабабли бозорда морс сотишни давом эттирмоқчи бўлсангиз, юридик шахс ташкил этишингиз лозим.

 

Давлат идорасининг позицияси

Бозорда морс сотишда юридик шахсни ташкил этмаган оилавий корхона томонидан НКМ қўлланиши масаласи юзасидан Молия вазирлиги қуйидагича тушунтириш берди: «Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг меъёрларидан келиб чиқилса, музқаймоқ ва салқин ичимликлар билан кўчма равишда чакана савдо қилишга фақат юридик шахсларга рухсат берилади».

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2531 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика