Norma.uz

Ишдан бўшаш – ишга жойлашиш – ўриндош бўлиш

 

Мен кичик корхонада ишлайман. Бироқ, ишдан бўшамасдан туриб унда ўриндош бўлиб ишлашни ва бошқа фирмадаги доимий иш жойига ўтишни хоҳлайман. Бироқ юрист бундай қилиб бўлмайди деяпти, чунки аввал корхонамиздан ишдан бўшашим, бошқа корхонада доимий иш жойига ўрнашишим, шундан кейингина корхонамизга ўриндошлик ишига жойлашишим керак экан. У тўғри айтдими?

Борис Т.,

копирайтор.

– Юристингиз тўғри айтган.

Зеро асосий иш жойи бўлиб, Меҳнат кодексининг 81-моддасига мувофиқ, иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритиладиган ташкилот ҳисобланади (Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низом1). Ўриндошлик асосида ишлаш эса – ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари, асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.

Бошқа корхонада доимий ишга жойлашиш учун у меҳнат дафтарчасини тақдим этиши лозим, ундаги охирги ёзув аввалги иш жойи бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинганлигидан, яъни ундан бўшаганлигидан далолат беради. Меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ходимга унинг меҳнат дафтарчаси берилади. Шундан кейингина у янги корхонага ишга жойлашиши мумкин, чунки унингсиз бирорта иш берувчи бирор-бир шахсни асосий иш жойига қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бундан илк маротаба ишга кираётганлар ёки чет эллик фуқаролар мустасно.

Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга қабул қилинаётганда ходим янги иш берувчига асосий иш жойидан бериладиган маълумотномани2 тақдим этиши керак.

Шу боис сиз аввал корхонангиз билан меҳнат шартномасини бекор қилишингиз керак. Кейин бошқа корхонадаги доимий иш жойига қабул қилинасиз. Фақат шундан кейингина аввалги иш берувчи билан ўриндошлик шартномасини расмийлаштирасиз.

 

Ахтам Ҳикматов,

адвокат.

_____________________________________________

1ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган.

2Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кириш учун асосий иш жойидан бериладиган маълумотнома шакли, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 29.01.2013 йилда 2417-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Прочитано: 2304 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика