Norma.uz

Ишлаб бериш эмас, балки огоҳлантириш

 

Қарийб 6 йилдан бери мебель ишлаб чиқарувчи фирмада ишлайман, маъмурият ваъда қилган мансабим ўсиши ва иш ҳақимнинг кўпайишига умид қилган эдим. Бироқ на мансабга эга бўлдим, на моддий рағбатга. Бироқ хом ашёнинг браклиги ва эски ускуналар туфайли қайта ишлашдан бошим чиқмайди, бунинг устига меҳнат жамоасидаги муҳит ҳам, юмшоқ қилиб айтганда, кўнгилга ёқадиган эмас. Тезроқ бошқа, ҳамма жиҳатдан олганда манфаатли бўлган жойга ўтмоқчиман. Қандай қилиб ишлаб бермасдан ўз хоҳишим билан ишдан бўшай оламан?

Борис П.,

фурнитурачи дурадгор.

 

– Меҳнат кодексида «ишлаб бериш» деган тушунча мавжуд эмас. Унинг 99-моддасига мувофиқ, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Шу тариқа, ушбу модда ишлаб бериш муддатини эмас, балки ходим томонидан иш берувчини у билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддатини белгилайди.

Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) сабабли берилган бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак. Меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бироқ фақат тарафларнинг келишувига кўра, бекор қилиниши мумкин.

 

Ахтам Ҳикматов,

адвокат.

Прочитано: 1749 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика