Бизнинг ХУМШ директори бизни судга берди. Судья унга бизга зарур ҳужжатларнинг ксеронусхаларини беришни айтди. Бироқ директор бизга ҳатто танишиб чиқиш учун ҳам уларни беришдан қатъиян бош тортяпти. Бу ҳолда нима қила оламиз?
О.Орлова.
– Хўжалик процессуал кодексининг 35-моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусха кўчириш ҳуқуқига эгадирлар. Суд жараёни иштирокчиларига танишиб чиқиш ва улардан нусха олиш учун иш материаллари суд муҳокамасида қатнашаётган бошқа шахслар томонидан эмас, балки суд томонидан тақдим этилади.
Ушбу ҳуқуқни амалга ошириш учун сиз суд муҳокамалари вақтида тегишли илтимоснома беришингиз лозим. Ушбу ҳолда суд сизга иш материалларини, танишиб чиқиш ва улардан нусха кўчириш учун зарур вақтни тақдим этиши шарт.
_______________
Маҳкам Воҳидов,
«Norma Online» эксперти,
юридик фанлар номзоди.