Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 07 / Хўжалик юритиш қоидалари

Қарздор қарздорлигича қолади, бироқ бошқа кредитор олдида

 

«СБХ»нинг 2014 йилги сонларидан бирида «Учинчиси валютачи бўлади» деб номланган маслаҳатни ўқиган эдим. Савол берган фирма менежери импорт контракт ҳақини учинчи шахс тўлаганлигини ёзган. Билишимча, қонун ҳужжатларимизда учинчи шахсларнинг, бунинг устига валюта билан ҳақ тўлаши тақиқланган, Ўзбекистон резидентлари эса валютани фақат банкларга сотишлари мумкин.

Бироқ қонун ҳужжатларимиз бундай операцияни тартибга солса, айтингчи, буни қайси биржалар орқали амалга ошириш ва асослаш учун қандай ҳуқуқий ҳужжатларни келтириш мумкин?

Р.Ким.

 

– Учинчи шахслар томонидан ҳақ тўланишини тақиқлайдиган норма тўғрисида сўзлаганда сиз, чамаси, Президентнинг «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (9.08.1996 йилдаги ПФ-1504-сон) 5-бандини назарда тутган бўлсангиз керак. Бироқ унда бошқа турдаги тақиқ келтирилган. Унга кўра, тижорат банклари етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун ҳақни бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўлашлари, тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўймасликлари кўрсатилган. Унда яна шу ҳам белгиланганки, ушбу тартибни бузиш даромадни яшириш деб баҳоланади ва айбдорларга нисбатан қонунларда кўзда тутилган жазо чоралари қўлланилади.

Амалдаги қонун ҳужжатлари учинчи шахс томонидан импорт контракти бўйича ҳақ тўлашни, шу жумладан хорижий валютада ҳам тўлашни тақиқламайди.

ФКнинг 23-бобида мажбуриятда шахсларнинг ўзгариши назарда тутилади. ФКнинг 313-моддасига мувофиқ, мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. Бунинг учун, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди.

Шу боис чет эллик етказиб берувчи унга импорт контракти бўйича тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб)ни Ўзбекистон резиденти бўлган ташкилотга ўтказган бўлиши мумкин. Резидент эса хорижий валютага эга бўлиб, кўрсатилган импорт контракти бўйича тўловни амалга оширган.

Мажбуриятда шахсларнинг ўзгариши қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказиши билан ҳам амалга оширилиши мумкин. ФКнинг 322-моддасига кўра, унга фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли.

Ушбу ҳолда дастлабки қарздор бўлган импортчи хорижий валютага эга бўлган учинчи шахс (янги қарздор) билан тегишли шартномага кўра хорижий етказиб берувчи олдидаги импорт контракти бўйича ўз қарзини унга ўтказади. Бироқ бунинг учун етказиб берувчининг розилигини олиш шарт. Шундан кейин янги қарздор етказиб берувчи билан ҳисоб-китоб қилиши керак бўлади.

Ана шу ҳолларнинг ҳаммасида импортчи қарздор бўлиб қолади, бироқ энди янги кредитор олдида. Мажбуриятда шахсларни ўзгартириш ҳар қандай товар-хом ашё ва фонд биржаси орқали ёки унингсиз амалга оширилиши мумкин. Бу, чет эллик етказиб берувчига ҳақ тўлашга тайёр учинчи шахс биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасида хорижий валютада иккиламчи депозит ҳисобвараққа эга бўлганда биржа орқали амалга оширилади.

 

Камол Музаффаров, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1635 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика