Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 50 / Паспорт масалалари

Аввал мулкни тасдиқлатинг

 

Тошкентда отам вафот этди. Мен келиб меросни (квартира) қабул қилиб олишим керак. Унга доир барча ҳужжатлар, ўлим тўғрисидаги гувоҳнома, калитлар менда. Мен қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам ягона меросхўрман. Ушбу квартирада вақтинча рўйхатдан ўтишим мумкинми?

Н.Хайруллаев.

Урганч ш.

 

– Қўлингизда васиятнома бўлиб, унга кўра ягона меросхўр бўлсангиз ҳам, ушбу квартирада ҳисобга тура олмайсиз, чунки кўчмас мулкка доир ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Меросхўр мерос расмийлаштирилганидан кейин кўчмас мулкка бўлган ўз ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиши ва ушбу мол-мулкка янги ҳужжатлар олиши лозим.

Бунинг учун сиз кўчмас мулкка ҳуқуқлар ва улар билан битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш органларига мурожаат қилишингиз лозим, у ерда мерос мол-мулкка ҳуқуқингиз тўғрисидаги гувоҳномага асосан сизнинг номингизга кўчмас мулкни мерос қилиб олиш тартибида мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беришади. Фақат шундан кейингина сиз Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифалари рўйхатининг (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган) 1-бандига асосан ҳисобга олишни расмийлаштириш ҳамда доимий прописка қилиниш учун паспорт столига мурожаат қила оласиз.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг1 4-бандига кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар келган кунидан бошлаб 5 кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги милиция таянч пунктига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • шаклга мувофиқ ариза;
  • паспорт;
  • контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
  • турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;
  • ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

 

ОИЛАВИЙ БЎЛМАГАН ВИЗА

 

Ҳамкасбим S-3 туридаги визага эга. У шу визага биноан оиласини Ўзбекистонга олиб кела оладими?

Умаров.

Тошкент ш.

 

– Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибига (ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон Қарорига 1-илова) кўра, Ўзбекистон ТИВ ва унинг ҳудудий бўлинмалари визаларнинг (чиқиш, чиқиш-келиш туридаги) амал қилиш муддатини узайтиришни хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифалари учун амалга оширади:

а) Ўзбекистон Республикаси ТИВда аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, Ўзбекистон АВда рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимларига (ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига), шунингдек ТИВда аккредитация қилинган матбуот вакилларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига;

б) расмий ва парламент делегациялари аъзоларига;

в) дипломатик мақомга эга бўлган бошқа шахсларга;

г) «а» кичик бандда кўрсатилган хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича келганларга.

S-3 визаси (хизматга оид) Ўзбекистонда давлат муассасаларининг таклифига кўра хизмат сафарларини амалга оширадиган шахсларга берилади. Уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларига визалар берилиши мазкур Тартибда назарда тутилмаган.

 

 

ЭГАЛИК ҚИЛАВЕРИНГ

 

Тошкентда доимий пропискадаги киши Бекободда (Тошкент вилояти) квартира сотиб олиши мумкинми?

Эркинов.

Тошкент ш.

 

– Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон Қарорига 1-илова) 9-бандига мувофиқ, Тошкент вилоятида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:

Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган;

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида 3 йил доимий яшаб турган, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифалари рўйхатининг 2, 5, 9–11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.

Худди шундай талаблар Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномада2 ҳам мавжуд. Унинг 80-1-бандига кўра, Тошкент вилоятида жойлашган хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади. Бунда нотариус унинг паспортига қўйилган доимий прописка штампи бор-йўқлигини текширади. Шунингдек ички ишлар органларининг камида 3 йил ичида доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этиш зарур.

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ,

эксперт-юристимиз.

_____________________________________

1Ички ишлар вазирининг АВ томонидан 21.05.2012 йилда 2366-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Адлия вазирининг АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Прочитано: 2613 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика