Norma.uz

Лотинча шрифтда қайд этамиз

 

Меҳнат дафтарчаларидаги барча ёзувлар кириллчада қайд этилади. Бироқ ҳозирги вақтда барча ходимлар паспортларини биометрик паспортларга алмаштирганлар, унда уларнинг фамилиялари лотинча шрифтда ёзилган. Шу муносабат билан меҳнат дафтарчаларига бирор-бир ўзгартиришлар киритиш ва уларда кириллчада ёзилган фамилияларни лотинчага алмаштириш керакми?

Г.Пардаева ва М.Абдуллаева,

кадрлар хизмати ходимлари.

 

– «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг* (бундан кейин – Қонун) 31-моддаси биринчи қисмига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Қонуннинг 31-моддаси иккинчи қисмида айтилишича, қонун у амалга киритилишига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар қонун содир этилган пайтда жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини жорий этишни ёхуд кучайтиришни назарда тутса ёхуд юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар етказса, қонунга орқага қайтиш кучини бериш мумкин эмас.

Шу сабабли илгари берилган меҳнат дафтарчаларига ходимлар паспортларини биометрик паспортларга алмаштириши муносабати билан ҳеч қандай ўзгартиришлар киритиш керак эмас. Бироқ янги меҳнат дафтарчаларининг титул варақларини ходимнинг паспорти ёки унинг шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатга (масалан, туғилганлик гувоҳномасига – 15 дан 16 ёшгача бўлган шахсларни ишга қабул қилаётганда) аниқ мувофиқликда тўлдириш лозим.

________________________________________

*14.12.2000 йилдаги 160-II-сон, 24.12.2012 йилдаги ЎРҚ-342-сон Қонун таҳририда.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 1904 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика