Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 50 / Хўжалик юритиш қоидалари

МЧЖ филиалга айлантирилади

 

Бизнинг МЧЖ тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ҳозирги пайтда унга бошқа вилоятда жойлашган МЧЖни қўшиб юбориш жараёни боряпти. Ушбу қайта ташкил этиш якунланганидан кейин биз қўшиб олинган мулкий мажмуани бизнинг МЧЖ филиали қилиб ажратишни режалаштиряпмиз.

Солиқ кодексининг 35-моддасига кўра, филиаллар ўзининг баланси ва мол-мулки бўлганда мажбуриятларини мустақил равишда бажаришлари мумкин.

Бошқа вилоятда жойлашган филиални қандай бошқариш керак? Унга солиқ солиш тартиби қандай? Филиалнинг ички сиёсати бош компания сиёсатидан фарқ қилиши мумкинми?

А.Ғофуров,

режалаштириш бўлими мутахассиси.

 

– Ҳақиқатан ҳам, Фуқаролик кодексининг 47-моддасига мувофиқ, юридик шахснинг филиалларига уни ташкил этган юридик шахснинг мол-мулки берилади. Унинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ асосий масалалар филиал тўғрисидаги локал низом билан тартибга солинади. Тезкор бошқарувни ишончнома асосида фаолият кўрсатувчи филиал раҳбари амалга оширади.

Ана шу 47-моддага кўра, филиал юридик шахс ҳисобланмайди. Шундай бўлса-да, Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга1 мувофиқ, юридик шахснинг солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилган, алоҳида мол-мулкка эга бўлган, ўз мажбуриятлари бўйича жавоб берадиган ва ўзининг ҳисобрақамига эга бўлган филиали молиявий ҳисобот тақдим этади.

Алоҳида мол-мулкка эга бўлган филиални алоҳида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказиш тартиби Солиқ кодексининг 35, 78, 79 ва 80-моддаларида белгиланган. Уларга кўра:

● юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқ мажбурияти мазкур алоҳида бўлинмалар томонидан, агар уларга алоҳида мол-мулк ажратилган бўлса ва улар мустақил балансга эга бўлса, мустақил равишда бажарилади;

● бундай алоҳида бўлинмага мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган юридик шахснинг – солиқ тўловчининг идентификация рақами назорат белгилари қўшилган ҳолда берилади;

● юридик шахснинг солиқ мажбуриятини мустақил равишда бажарадиган алоҳида бўлинмаси – алоҳида бўлинманинг жойлашган еридаги ёки фаолиятни амалга ошираётган жойидаги солиқ органида ҳисобга қўйилади;

● мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган юридик шахс уни ташкил этиш тўғрисида ва (ёки) мустақил балансга ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиши шарт, унда ўзининг СТИР албатта кўрсатилади. Аризага юридик шахснинг алоҳида бўлинмани ташкил этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек унинг раҳбарига берилган ишончнома илова қилинади (Солиқ тўловчи – юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома намунаси Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга2 7-иловада келтирилган).

Ҳисобга қўйилгандан кейин юридик шахс филиали маҳаллий солиқ органларига солиқларни мустақил равишда тўлайди. У юридик шахс ҳисобланмаганлиги ва алоҳида бўлинма ролида чиқаётганлиги учун амалда барча мулкдорларнинг қарорлари, жамоа шартномаси масалалари, ички локал ҳужжатлар, йўриқномалар ва юридик шахснинг ички сиёсатига тааллуқли бўлган ички назоратнинг исталган бошқа ҳужжатлари филиал фаолиятига ҳам татбиқ этилади.

Шунга эътибор қаратиш лозимки, солиқ солиш мақсадида алоҳида бўлинмалар ўртасидаги оборотлар солиқ солинадиган оборотлар сифатида қаралади. Чунончи, Солиқ кодексининг 199-моддасига кўра, битта юридик шахснинг бир таркибий бўлинмаси томонидан бошқа таркибий бўлинмасига, агар ушбу таркибий бўлинмалар мустақил солиқ тўловчилар бўлса, мол-мулкни бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш обороти ҚҚС бўйича солиқ солинадиган оборот деб эътироф этилади.

 

Гўзал ИСЛОМОВА,

«Baker Tilly Tashkent» МЧЖ АТ бошқаруви раиси.

_____________________

1Молия вазирининг АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 7-илова.

2ДСҚнинг АВ томонидан 10.07.2014 йилда 2600-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 2088 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика