Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 50 / Кадрлар инспекторининг маслаҳатлари

Декабрда бажарилиши керак

 

Кимга қандайлигини билмайману, бироқ кадрлар хизматлари ходимларига янги йил арафасидаги декабрь ойи ҳамиша кам кўринади. Ҳамма ишни якунлаб, янги йилга тайёргарлик тугагунга қадар «Ўн икки ой» эртагидагидек 32 декабрь, 33 декабрь... бўлишини хоҳлайдилар.

 

Тугаб бораётган 2015 йил декабрида қуйидагиларга эътибор қаратишни маслаҳат берардим.

* Ходимларнинг паспортларини текшириш, кимлар эскиларини биометрик паспортларга алмаштирмаганлигини аниқлаш. Уларни биометрик паспортларни расмийлаштириш, уларнинг прописка қайд этилган нусхаларини ўз ташкилотларининг кадрлар хизматларига тақдим этиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириш.

* МКнинг 144-моддасига мувофиқ, янги календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб таътиллар жадвалини тасдиқлаши шарт. Кадрлар инспектори ким меҳнат таътили ёки унинг бир қисмидан фойдаланмаганлигини аниқлаши, сабабларини таҳлил қилиши ва ходимлар, уларнинг бевосита раҳбарлари билан биргаликда таътилдан йил охиригача фойдаланиш, уни бошқа вақтга кўчириш ёки кейинги йилнинг навбатдаги таътилларига қўшиш масаласини ҳал этиши лозим. Сўнгра ходимлардан уларнинг хоҳишларини ҳисобга олган ҳолда кейинги йилдаги таътилга оид режалари тўғрисида сўраб чиқиш, жадвал лойиҳасини тузиш, уни ходимлар, бўлинмалар раҳбарлари, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиш ва тасдиқлаши учун раҳбарга тақдим этиш лозим. Тасдиқланган жадвал билан барча ходимларни улардан тилхат олган ҳолда уларга тааллуқли қисми билан таништириш зарур.

* Одатда ҳар бир ташкилотда йил бошида штат жадваллари тасдиқланади. Ушбу ҳужжатнинг мақбул лойиҳасини тайёрлаш учун кадрлар бўлими штат бирликлари ва бўш ўринлар миқдори, ходимлар сонини таҳлил қилиши зарур. Раҳбарият ходимлар: пенсионерлар; ногиронлар; кейинги 3 йил ичида коллежлар, лицейлар ва олий ўқув юртларининг битирувчилари; ҳомиладорлик ва туғиш таътилларида ҳамда 2 ёшгача ва 3 ёшгача бўлган болаларини парвариш қилиш таътилларида бўлган ходимлар ҳамда ушбу таътилларнинг тугаш муддатлари; Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатдан ўтган (пропискада бўлган) ходимлар ва у қачон тугаши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишни талаб қилиши мумкинлигига тайёр туринг.

* Ҳар бир ташкилотда йил мобайнида ишчи комиссиялар тузиш, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими, ходимларга тўланадиган қўшимча ҳақлар тўғрисида ва бошқа кўплаб ҳужжатлар (буйруқлар) чиқарилади. Уларни албатта қайта кўриб чиқиш, кейинги йил учун зарур бўлган ҳужжатларни белгилаш лозим. 12 ой ичида айрим ходимларга қўшимча ҳақлар тўлаш, қўшимча масъулият ўрнатиш (масалан, ёнғин хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси тўғрисида ва бошқалар), лавозимларни бирга олиб бориш тўғрисида бир нечта буйруқ чиқарилиши мумкин. Уларни ва амал қилиши кейинги йилга ҳам татбиқ этиладиган бошқа бир хилдаги ҳужжатларни битта локал меъёрий ҳужжатга бирлаштириш тавсия этилади. Компьютер базасида буйруқлар ва бошқа ички ҳужжатларни янгилаш (лоақал уларда чиқарилган йилни алмаштириш) ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурлигини келишиб олиш зарур. Ўз кучини йўқотган буйруқлар рўйхатини тузиш лозим.

* Кадрлар бўйича жорий иш юритишни инвентарлаш, Т-2 шаклидаги барча шахсий карточкаларни улар тўлиқ ва аниқ тўлдирилганлиги борасида солиштириш лозим. Янги лавозимларга ўтказиш, таътиллар бериш, паспорт маълумотлари ва оилавий аҳвол тўғрисидаги маълумотлардаги ўзгаришлар, ходимларга ижтимоий имтиёзлар берилиши тўғрисидаги бўлимларни тўлдиришга алоҳида эътибор қаратиш даркор. Ташкилотда меҳнат дафтарчаларини сақлаш ва ҳисобга олиш тартибини назорат қилиш лозим. Барча меҳнат дафтарчаларини текшириш, улардаги эҳтимолий нуқсонларни аниқлаш ва ушбу бланкаларнинг ҳақиқийлигини текшириш шарт. Кадрларга доир иш юритишда аниқланган барча камчиликларни бартараф этиш лозим.

Кадрлар инспектори тугаб бораётган йил охиригача жорий, кундалик фаолият билан биргаликда ана шу ишларни бажариши лозим. Ана шунда соф виждон, хуш кайфият, ўзингизга ишонч билан янги йил базмида иштирок этасиз. Сиз бунга муносибсиз.

 

КИРИБ КЕЛАЁТГАН ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ БИЛАН, ДЎСТЛАР!

БЕТАРТИБ КАДРЛАР БЎЛМАСИН ВА КАДРЛАР БИЛАН ИШЛАШДА
ТАРТИБ БЎЛСИН!

 

Валерия ЛЯНДРЕС, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 1748 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика