Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 50 / Ёнғин хавфсизлиги ойлиги

Олов эътиборни талаб қилади

 

2015 йил 20 ноябрдан 20 декабргача Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказиляпти. Ушбу даврда республикамизда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишнинг мажбурийлигини тушунтирадиган турли ташвиқот тусидаги телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар эфирга узатилади, мақолалар чоп этилади. Шундай бўлса-да, фуқароларимиз кўп ҳолларда уларни эътибордан четда қолдирадилар.

 

– 9 ой мобайнида биз ўтказган экспертизаларнинг статистикаси шундан далолат берадики, ёнғинларнинг 50–60%и электр қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш туфайли юз бермоқда, 15–20%ини газдан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилмаслиги туғдирмоқда. Ёнғинлар уйда қаровсиз қолдирилган болаларнинг олов билан эҳтиётсиз ўйнаши туфайли юз берган ҳоллар ҳам оз эмас.

Октябрда Марказимизга ёнғин-техник экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор келиб тушди ва ёнғин тўғрисидаги иш материаллари тақдим этилди. Уларни ва ёнғин юз берган жойни ўрганишда турар жойга ўт кетиш сабаблари аниқланди. Кўздан кечириш чоғида ёнғин ошхонада бошланганлиги аниқланди. Плитага ёғ қиздириш учун қўйилиб, эътиборсиз қолдирилган. Натижада нафақат ошхона ва қўшни хоналар ёниб кетган, балки ёнғин қўшниларнинг уйига ҳам ўтган.

Ушбу воқеани ҳикоя қилишимиздан мақсад, фуқароларимизни Одамлар кўп бўладиган объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига (Ёнғин хавфсизлиги бўйича давлат инспекцияси ва Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 8.07.1997 йилда 354-сон билан рўйхатдан ўтказилган) сўзсиз риоя этишга чақиришдир.

«1.2.4. Муассасалар ходимлари, шунингдек фуқаролар:

ишлаб чиқариш, иш жойи ва турмушда белгиланган тартибда тасдиқланган ёнғин хавфсизлиги талабларига, стандартлар, меъёрлар ва қоидаларга риоя этишлари, шунингдек ёнғинга қарши режимга риоя этишлари;

газ асбоблари, электр маиший асбоблари; маиший кимё предметларидан фойдаланганда; тез алангаланадиган ва ёнадиган суюқликлар, ёнғин чиқиши жиҳатидан бошқа хавфли моддалар, материаллар ва асбоб-ускуналар билан ишлар бажарганда эҳтиёткорлик чораларини кўришлари;

ёнғин чиққани аниқланган тақдирда у ҳақда ёнғиндан сақлаш идорасига хабар қилишлари ва одамларни мол-мулкни қутқариш ҳамда ёнғинни ўчириш учун мумкин бўлган чораларни кўришлари шарт.»

 

Ҳусан ЮНУСОВ,

ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Суд экспертизаси республика марказининг давлат суд эксперти.

Прочитано: 1647 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика