Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 50 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ярим ставкадаги ходимга таътил учун компенсация ҳисоби

 

Декретга чиққунимга қадар таътилда бўлмаган эдим. Болам туғилиши муносабати билан таътилдан чиқиш пайтида маошим 700 000 сўмни ташкил этган. Мен тўлиқсиз иш кунида ишлай бошладим. 6,5 ой ишладим, бир вақтнинг ўзида бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш нафақасини олдим. Директор тўлиқсиз иш куни ва штат жадвалидаги ўзгартириш тўғрисида буйруқ чиқарди. Аризамга кўра менга 4 соатлик иш куни белгиланди. 350 000 сўм ҳисоблаб ёзилди. Кейин болани 2 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш бўйича таътил олдим. У тугаганидан кейин ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёздим. Менга 350 000 сўм ҳисобидан фойдаланилмаган таътилнинг 11 куни учун компенсация ҳисоблашди.

Агар ходима болани 2 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш таътили тугаганидан кейин ишдан бўшаса, бунгача ярим ставкада ишлаган бўлса, фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш керак?

Н.Шевченко, МЧЖ бухгалтери.

 

Ярим ставкадаги ходимга таътил учун компенсация ҳисоби

– Меҳнат кодексининг 234-моддаси ва Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг1 6-бандига мувофиқ, ишлаётган оналар бир вақтнинг ўзида бола парваришлаш учун нафақа билан бирга тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб уйда ишлаган давридаги иш ҳақини олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Худди шундай шарт-шароитларда банд бўлган корхона ходимлари учун ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган давомийлик билан таққослаганда давомийлиги кам бўлган иш вақти тўлиқ бўлмаган иш вақти ҳисобланади. У меҳнат шартномасининг тарафлари келишувига кўра белгиланади. Ходим корхона раҳбарига унга тўлиқсиз иш кунини белгилаш тўғрисида ёзма ариза билан мурожаат қилиши керак. Тўлиқсиз иш куни берилган ҳолда нафақа тайинлаш ва уни тўлаш тўғрисидаги қарор буйруқ билан расмийлаштирилади, сизнинг ҳолатда ана шундай қилинган.

Болани парваришлаш таътили даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бироқ бу вақт, башарти жамоа шартномасида, корхонанинг бошқа локал ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшилмайди (МКнинг 142 ва 234-моддалари).

Фойдаланилмаган таътил кунлари учун компенсация суммаси Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг2 1-банди билан белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилади. Компенсация тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ҳисоблаш даврида белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган сумманинг ўн иккидан бир қисмига оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган жисмоний шахснинг бошқа даромадлари киради.

Агар ишдан бўшаш пайтида иш ҳақингиз 350 000 сўмни ташкил этган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақи ушбу суммадан ҳисоб-китоб қилинади. Фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, ундан мажбурий суғурта бадаллари ушланади, ягона ижтимоий тўлов ҳисобланади.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда компенсация тўлашга келсак, ходимни ишдан бўшатиш асосидан қатъи назар, унга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун муддатни чекламасдан барча йилларга пуллик компенсация тўланади (МКнинг 151-моддаси) (болани 2 ёки 3 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилида бўлган давр чегирилган ҳолда).

 

Наталья ГРИШУТИНА,

«Norma Profi» эксперти.

 


1МАИМҚВ ва МВнинг АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон Қарорига 6-илова.

Прочитано: 2897 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика