Norma.uz

Тузатиш киритиш ҳеч қачон кеч бўлмайди

 

Янги иш жойига ўтаётганимда меҳнат дафтарчасидаги ёзувларнинг бирида буйруқда кўрсатилганидан фарқли буйруқ рақами ва ишга қабул қилиш санаси кўрсатилганлигини билиб қолдим.

Меҳнат дафтарчасига ёзувлар киритилган ва ходимлар ишдан бўшатилганидан кейин бир неча йил ўтгач буйруқ рақами ва ишга қабул қилиш санасини ўзгартириш мумкинми? Агар мумкин бўлса, буни қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат тартибга солади?

А.Шишова,

корхона бош мутахассиси.

 

– Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқнома Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ушбу ҳужжатлар юритилишининг ягона тартибини белгилайди.

МКнинг 81-моддаси биринчи қисмига кўра, меҳнат дафтарчаси мулкчилик шакли ва хўжалик фаолиятидан қатъи назар, ходимнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги меҳнат фаолияти ва меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир. У 5 кундан ортиқ ишлаган, шу жумладан муайян муддатга ишга қабул қилинган барча ходимларга тутилиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.

Ишгa қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги барча ёзувлар иш берувчи томонидан буйруқ берилгандан сўнг киритилади ва буйруқнинг мазмунига мос бўлиши шарт (Йўриқноманинг 2.2-банди).

Сизнинг ҳолатда ишдан бўшагандан сўнг бир неча йил ўтгач буйруқ рақами ва ишга қабул қилиш санасининг мувофиқ эмаслиги аниқланган.

Йўриқномада меҳнат дафтарчасига иш тўғрисидаги маълумотларни йилма-йил киритиш хусусида талаблар келтирилмаган. Шу сабабли ноаниқ, нотўғри ва тушиб қолган ёзувларни тузатиш учун асослар мавжуд бўлганда бундай ёзув, фикримизча, иш берувчи томонидан йилма-йил киритиш тартибини бузган ҳолда киритилиши керак.

Йўриқноманинг 2.4, 2.8-бандларида меҳнат дафтарчасига аниқлаштиришдан кейин тегишли тузатишлар киритиш ва уларни бундай ёзувни киритган иш берувчи тасдиқлаши имкони берилади.

Дарвоқе, агар сиз бошқа жойда ишлаётган бўлсангиз, ушбу иш берувчи ҳужжатларингизни тартибга келтиришда сизга зарур ёрдам кўрсатиши шарт.

Чунончи, у ходимнинг илтимосига кўра ўзи меҳнат дафтарчасидаги охирги ёзув рақамидан кейинги тартиб рақамлари остида аввалги иш тўғрисида ёзув киритишга ҳақли. Ходим томонидан аввалги иш берувчиларнинг тегишли буйруқлари (фармойишлари)дан лозим даражада тасдиқланган нусхалар тақдим этилиши бунинг мажбурий шарти ҳисобланади (Йўриқноманинг 4.4-банди).

Ушбу масалаларни ўз вақтида ҳал этиш лозим. Акс ҳолда пенсияни расмийлаштириш, унга қўшиладиган устама ҳақларини олиш учун иш стажини аниқлаштириш чоғида муаммо юзага келиши тайин (3.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сон Қонуннинг 25-моддаси).

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1839 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика