Norma.uz

Хатони тузатишда хато қилманг

 

Меҳнат дафтарчасини тўлдираётганда бехосдан хато қилдим ва «Автоюкортгич ҳайдовчиси этиб ишга қабул қилинди» ўрнига «Автомобиль ҳайдовчиси этиб ишга қабул қилинди» деб ёзиб юбордим. Ходим тузатиш киритишимни талаб қиляпти. Танишим хато ёзув устига чизиб, ёнига тўғрисини ёзишни, пастда эса «Тузатилганига ишонилсин» деб ёзишни маслаҳат берди. Бироқ мен бунга кўнмадим ва сизга мурожаат қилишга қарор қилдим. Қандай қилсам тўғри бўлади?

Галина В., кадрлар бўлими инспектори.

 

– Албатта, агар ёзув Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқнома (Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) талабларига мувофиқ келмаса, уни тузатиш лозим. Хусусан, меҳнат дафтарчасида лавозим буйруқнинг мазмунига мос бўлиши шарт (Йўриқноманинг 2.2-банди). Унда баъзи ҳолларда, масалан, фамилия, исм, отасининг исми ёки сана ўзгарганда, маълумотлар устига чизиқ тортиш мумкин. Ушбу ҳолда илгариги фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган куни тўғрисидаги ёзув устидан бир чизиқ чизилиб, янги маълумотлар ёзиб қўйилади (Йўриқноманинг 2.11-банди). Бироқ меҳнат дафтарчасининг «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида илгариги ёзилган хато ёки ноаниқ ёзувларни чизиб ўчиришга йўл қўйилмайди (Йўриқноманинг ­2.8-банди).

Меҳнат дафтарчасини тўлдиришда кадрлар хизмати ходимининг айби билан хато қилингани учун алоҳида буйруқ чиқариш керак эмас.

Тузатиш киритиш учун сиз тегишли тартиб рақами ва ёзувни киритиш санасини кўрсатгандан кейин 3-устунда «___ тартиб сонли ёзув бекор қилинди. Автоюкортгич ҳайдовчиси этиб ишга қабул қилинди» деб ёзиб қўясиз. Меҳнат дафтарчасининг 4-устунида эса тегишли буйруқ (фармойиш)нинг сон рақами ва санасини ёзасиз.

 

МИСОЛ.

Т/р

 

Сана

 

Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисида маълумотлар

 

Ёзув киритилиши учун асос (ҳужжат, унинг санаси ва рақами)

 

йил

 

кун

 

ой

 

1

 

2

 

3

 

4

 

 

 

 

 

«Akmal» масъулияти чекланган жамияти

 

 

1

 

2015

 

17

 

09

 

Автомобиль ҳайдовчиси этиб ишга қабул қилинди

 

17.09.2015 йилдаги
3-к-сон буйруқ

 

 

 

 

 

 

 

2

 

2015

 

18

 

09

 

1-ёзув ҳақиқий эмас

 

 

 

2015

 

17

 

09

 

Автоюкортгич ҳайдовчиси этиб ишга қабул қилинди

 

17.09.2015 йилдаги
3-к-сон буйруқ

 

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

 

Прочитано: 2058 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика