Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 50 / Азиз фарзандларимиз

Агар она яна фарзандли бўлса

 

Ўғлимни парваришлаш таътилида бўлган вақтимда қизли бўлдим. Менга унинг учун ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлашлари керакми? Агар биринчи фарзандимни парваришлаш даври тугамаган бўлса, иккинчи боламга ойлик нафақа олишим мумкинми?

Лазиза.

 

– Агар болани 2 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш таътили даврида онанинг иккинчи бола учун ҳомиладорлик ва туғиш таътилига ҳуқуқи бўлса, бунда унинг хоҳишига кўра шу давр учун икки нафақадан биттаси тўланади (МАИМҚВ ва МВнинг АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 4-банди).

Агар икки ва ундан кўп туғилган болалар парваришланаётган бўлса, унда болани парвариш қилиш бўйича нафақа битта миқдорда энг кичик бола 2 ёшга тўлгунга қадар тўланади.

Шу сабабли қандай нафақа олишни танлашингизга тўғри келади: болани парваришлаш нафақасиними ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини.

Болани 2 ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш нафақасига келсак, у фақат битта болага тўланади. Аввал каттасига, у 2 ёшга тўлганда эса – кичигига.

 

Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1671 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика