Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 50 / Ёнғин хавфсизлиги ойлиги

Ҳушёрлик зарур

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида»ги Қарорига (18.11.2011 йилдаги 309-сон) мувофиқ жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабригача мамлакатимизда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда.

 

Бу ойлик билан боғлиқ тадбирлар бутун республикамизда бўлгани каби, пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда, хусусан, аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари изчил олиб борилмоқда, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этувчи банерлар, плакат ва эслатма материаллар тайёрланиб, жойларга тарқатилмоқда. Турли байрам тантаналари ўтказиладиган майдонлар, маданий муассасалар, кўнгилочар масканларнинг ёнғинга қарши ҳолати алоҳида эътиборга олинмоқда.

Амалиётнинг кўрсатишича, ёнғин асосан кишиларнинг лоқайдлиги, иситиш ва ёритиш мосламаларини ишлатишда ўзбошимчаликка йўл қўйиш, қўлбола техникалар – носоз газ плитаси ёки электр ускуналаридан фойдаланиш оқибатида юзага келади. Бундан ташқари, болаларни ёнғин чиқиш хавфи юқори бўлган зоналарда назоратсиз қолдириш ҳам бундай бахтсиз ҳодисалар содир бўлишига олиб келаётир. Шунинг учун ҳар бир хонадон, ҳар бир тадбиркорлик субъекти ўзига тегишли бўлган ҳудудда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиб борса, бу балонинг олди олинган, мол-мулкимиз, жигаргўшаларимиз ёнғин деган офатдан омонда сақланган бўлади. Зеро, юртимизда ўтказилаётган Ёнғин хавфсизлиги ойлигидан кўзланган мақсад ҳам нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, аҳолини ҳушёрлик ва эҳтиёткорликка чорлашдир.

Атҳам КЕНЖАЕВ,

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлими 2-алоҳида пост
катта инспектори, сержант.

Прочитано: 1464 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика