Norma.uz

Ахборот хавфсизлиги – давр талаби

 

Тошкентда ахборот хавфсизлиги ва маълумотларга ишлов берадиган марказлар трансформацияси масалаларига бағишланган «IDC IT Security and Datacenter Transformation – 2015» конференцияси бўлиб ўтди.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, тармоқ ускуналари ва ҳимоя дастурлари ишлаб чиқарувчи ­дунёдаги етакчи компаниялар вакиллари иштирок этди.

«Uzinfocom» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази директорининг ўринбосари И.Эшимбоевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасида халқаро хавфсизлик тизимига қўшилди. Бунда мамлакатимизда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизими яратилгани, кибертаҳдидларга қарши курашда давлат органларининг ҳаракатлари атрофлича ўрганилгани ва мувофиқлаштирилаётгани муҳим омил бўлди.

Конференцияда ахборот хавфсизлиги соҳасидаги сўнгги тенденциялар ва уларнинг мамлакатимиздаги бизнесга таъсири, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг бугунги даражаси, маълумотларга ишлов берадиган марказларни ривожлантириш ва уларнинг трансформацияси, коммуникацияларни виртуаллаштириш, Wi–Fi тармоқларига уланишни автоматлаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли муҳим масалалар кўриб чиқилди. Давлат органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ахборот тизимларини ҳимоя қилишга қаратилган турли техник ечимлар ва дастурий таъминот маҳсулотлари тақдимотлари соҳа мутахассислари эътиборини тортди.

Дунёга машҳур «Huawei», «Kingston Technology» ва «Konica Minolta» каби компаниялар маълумотларни қайта ишлайдиган марказлар учун ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ўз ишланмалари ва жиҳозларини тақдим этди. Иштирокчилар кибержиноятчиликка қарши кураш, эҳтимолий киберҳужумларнинг олдини олиш ва асоратларини бартараф қилиш бўйича илғор тажриба ва усуллар билан танишиш имкониятига эга бўлди.

 

Конференция доирасида ўтказилган кўргазмада компьютер жиҳозлари, тармоқ ва мобиль технологиялар соҳасидаги сўнгги ишланма ҳамда моделлар тақдим этилди. Хусусан, серверлар учун бутловчи қисмлар, корпоратив тармоқларга мўлжалланган жиҳозлар, сўнгги русумдаги смартфон ва планшетлар намойиш қилинди.


ЎзА.

Прочитано: 2792 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика