Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 43 / Шунақаси ҳам бўлар экан!

Исроилда телевизор солиғи бекор қилинди

ИСРОИЛДА ТЕЛЕВИЗОР СОЛИҒИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Исроил маъмурлари яқинда мамлакат аҳолисини телевизор солиғи тўлаш мажбуриятидан халос этдилар. Бу солиқ исроилликларга сира ёқмасди – сўров ўтказилганда фикр билдирганларнинг 90 фоизи унга қарши эканлигини айтган.

Бу йиғимни ундириш 1968 йили бошланган бўлиб, аста-секин ошиб борган. Охирги пайтларга келиб, мазкур солиқ йилига 360 шекелни (тахминан 80 АҚШ доллари) ташкил этарди.

Солиқ ҳар бир телевизор эгасидан ундириб олинган. Тушган маблағ давлат телерадио идорасини қўллаб-қувватлашга йўналтириларди, эндиликда бу идорани тарқатиб юборишмоқчи. Ҳатто коммуникация ва мамлакат ичкарисига тааллуқли ишлар вазири Гилад Эрдан бу ёқимсиз тўлов ҳақида шундай деганди: «Гап ахир фуқароларимиз талончилик сифатида қарайдиган ярамас солиқ ҳақида бормоқда, ахир».

Телевизор солиғини ўтган муддат билан, яъни 2015 йил 1 январдан бекор қилдилар. Аммо бўйнида қарзи бор одамлар уни тўлашлари шарт.

 

НУСХА КЎЧИРИШНИНГ НИҲОЯСИ БОРМИ?

Солиқ инспекцияси ҳужжатларни тақдим этмаганлиги учун Россия Федерациясидаги Вологда компаниясини нақ 20 млн рублга жарима солай деди. Компаниядан 100 мингта шартнома нусхасини тақдим этишни талаб қилишди ва бунга 10 кун муҳлат беришди. Бош бухгалтер сўралган нусхаларга 6 млн варақ қоғоз кетишини, бу эса 3 млн рублга тушишини ҳисоблаб чиқди. Бундай ҳажмдаги қоғозларни текшириб кўриш учун инспекторларга, улар 4 кишилашиб кун бўйи ишлаганлари тақдирда ҳам, 7 йил керак бўлар экан.

Арбитраж суди оқилона йўл тутиб, тутуриқсиз талабни бекор қилди.

 

www.gazeta.unp.ru

Прочитано: 1715 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика