Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 43 / Почта қутиси

Зарарни ихтиёрий равишда қопланг

Марҳамат қилиб айтсангиз, божхона қонунбузарлиги учун бир ой мобайнида тўлов тўланган тақдирда фирмага нисбатан бошқа жарима санкциялари қўлланмаслиги қандай ҳужжатда (қонунда) аниқ қилиб кўрсатилган?

Нормўмин Ш.

Термиз шаҳри.

 

– Божхона кодексининг 131-моддасида айтилишича, юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан Кодекснинг 161–169-моддаларида назарда тутилган қонунбузарликлар учун Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган жарималар (иқтисодий жазо чоралари) ва бошқа жазолар қўлланилади.

Бунда юридик шахсларни жавобгарликка тортиш уларнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларини улар божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликдан озод этмайди. Юридик шахснинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларини контрабанда учун ҳамда божхона иши соҳасида бошқа жиноятларни содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш ҳам юридик шахсни божхонага оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликдан озод этмайди.

Шу билан бирга меъёрда айтилишича, тадбиркорлик субъекти божхона тўловларини тўламаганлик натижасида содир этилган ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини материаллар судга топширилган кундан ­эътиборан 1 ой ичида ихтиёрий равишда қоплаган ва унинг оқибатларини бартараф этган, шу жумладан пеня тўлаган тақдирда, тадбиркорлик субъекти унга нисбатан иқтисодий жазо чоралари қўлланилишидан озод қилинади.

Шуни таъкидлаш лозимки, Президентнинг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон) 2-бандига кўра, Жиноят кодексининг 184-«Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш» моддасида назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган, жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилмайди ва у жавобгарликдан озод қилинади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1410 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика