Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 43 / Солиқ солиш

Чет эллик ходимнинг маошидан солиқ

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги ташкилотимиз 2015 йилда Хитойдан келтирилган янги технологиялар асосида саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришни жорий этиш учун Украина давлатидан мутахассисни жалб қилди. Чет эллик фуқарони ишга қабул қилиш бўйича давлат томонидан тегишли рухсатномалар олинди ва унга 1 200 000 сўмлик ойлик иш ҳақи белгиланди.

Қуйидаги саволларимизга жавоб беришингизни сўраймиз.

1. Чет эллик фуқаро ишга қабул қилинганда унинг иш ҳақидан қандай солиқлар ва қайси ставкаларда ушлаб қолинади?

2. Чет эллик фуқаро ойлик иш ҳақидан ўз оиласига жўнатиш учун қўлга олинадиган сумманинг бир қисмини валютага айирбошлаб жўнатиши мумкинми?

Савол Интернетдан жўнатилган. 

 

– Саволингизга жавоб беришдан олдин резидент ва норезидентлар орасидаги фарқни тушуниб олишимиз керак бўлади.

Солиқ кодексининг 19-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қуйидагилар эътироф этилади:

Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс;

республикамизда доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистонда турган жисмоний шахс. Мазкур мезонларга жавоб бермайдиган шахс Ўзбекистон Республикасининг норезиденти деб ­эътироф этилади.

Демак, сизнинг чет эллик ходимингиз Ўзбекистон норезиденти ҳисобланса, Солиқ кодексининг 182-моддаси талаблари асосида унинг Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олган даромадларига манбада чегирмаларсиз қуйидаги ставкалар бўйича солиқ солинади:

дивидендлар ва фоизларга – 10 фоиз;

Солиқ кодексининг 155-моддаси учинчи қисмининг ­9-бандига мувофиқ белгиланадиган халқаро ташишларда транспорт хизматлари кўрсатишдан олинадиган даромадларга (фрахтдан олинадиган даромадларга) – 6 фоиз;

меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича олинган даромадларга, ушбу қисмнинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилмаган бошқа даромадларга – 20 фоиз.

Тўлов манбаида солиқ солиш тўлов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг ҳудудидан ташқарида содир этилганлигидан қатъи назар амалга оширилади.

Борди-ю, чет эллик ходимингиз Ўзбекистон Республикасида 183 кундан ортиқ муддат туриб қолса, унда у резидент ҳисобланади ва ундан Солиқ кодексида Ўзбекистон резидентларидан ундириладиган ставка ва усулларда солиқ ундиришингиз керак бўлади.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» СМТ солиқ маслаҳатчиси Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 1881 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика