Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 43 / Устуворликлар

Вазирлар Маҳкамаси 9 ойлик ривожланиш якунларини кўриб чиқди

Республикамиз Ҳукумати Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолати ва ўз олдида турган устувор вазифаларни таҳлил қилди.

 

Жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 8,0 фоизга ўсди. Давлат бюджети профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ошмади. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмлари таҳлил этилаётган даврда 10,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмлари 6,6 фоизга, чакана товар айланмаси 15,0 фоизга ва хизматлар кўрсатиш 12,9 фоизга ўсди. Ушбу рақамлар республика Вазирлар Маҳкамасининг 9 ойда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини кўриб чиққан мажлисида келтириб ўтилди.

Хусусий мулкни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар дастурини изчил амалга ошириш кичик бизнеснинг 21,4 мингта, ёки 2014 йилнинг шу давридагига қараганда 6,0 фоиз кўп янги субъектини ташкил этишга кўмаклашди. Кичик бизнес субъектларига давлат мулкининг 17,8 мингта фойдаланилмаётган объектлари ижарага берилди, умумий суммаси 9,6 триллион сўм банк кредитлари ва микрокредитлар ажратилди. Натижада саноат ишлаб чиқаришида, инвестицияларда, экспортда ва аҳоли бандлигида кичик бизнеснинг улуши ва роли узлуксиз ўсиши таъминланмоқда.

Мажлисда аҳоли турмуши сифати ва даражасини янада ошириш йўли давом эттирилганлиги қайд этилди. Йил бошидан буён 748,7 мингта янги иш ўринлари, шу жумладан, қишлоқ жойларда 451,6 мингта янги иш ўрни ташкил этилди. Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорлари 1,1 маротаба оширилди. «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш тадбирларини амалга ошириш давом эттирилмоқда, ушбу тадбирларни молиялаштиришга барча манбалар ҳисобидан 2,0 трлн сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди.

Саноат тармоқларини ривожлантириш, диверсификациялаш ва модернизациялаш борасида кўрилаётган дастурий чора-тадбирлар саноат ишлаб чиқариши ҳажмларининг 7,3 фоизга ўсишини таъминлади.

Фаол инвестиция сиёсати олиб борилиши ва иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, замонавий инфратузилмани барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилиши ўзлаштирилган инвестицияларнинг 9,9 фоизга, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш 7,4 фоизга ўсишини таъминлаганлиги қайд этилди. 3 440 та янги объектлар фойдаланишга топширилди, юқори технологик ва замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича 76 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тугалланди. Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича 1,0 трлн сўмдан ортиқ маблағ ўзлаштирилди.

Мажлисда экспорт масалаларига жиддий эътибор берилди. Жаҳон бозорларидаги ноқулай конъюнктурага қарамай, иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини рағбатлантириш ва экспорт қилувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар ташқи савдо айланмасида ижобий сальдо тенденциялари сақланиб қолишини таъминлаш имконини берганлиги алоҳида таъкидланди. Йил бошидан бошлаб олдин ўз маҳсулотларини экспорт қилмаган 830 та корхона экспорт фаолиятига жалб этилди.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ҳокимликлар раҳбарларининг иқтисодиёт тармоқлари, турар жой фонди, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини куз-қиш даврига тайёрлаш, шунингдек, бўлажак куз-қиш даврига мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошка ғамлаш ишларини тугаллаш тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилди.

 

Кун тартибидаги масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, республика вазирликлари, идоралари, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари сўзга чиқдилар. Республика Ҳукумати мажлисига киритилган масалаларни муҳокама қилиш якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди, уларда 2015 йилги иқтисодий дастурнинг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга оширишни сўзсиз таъминлаш ва келгуси йилда республика иқтисодиётининг барқарор ривожланиши учун ишончли кафолатлар яратиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2778 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика