Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 43 / Солиқ солиш

Раҳбар маошсиз ишламасин

Боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигининг умумий майдони 5 гектарни ташкил этади. Хўжаликда бир нафар ишчи бўлиб, унга ўрнатилган тартибда иш ҳақи ёзилади. Хўжалик раҳбарига эса иш ҳақи ёзилмайди, сабаби у бошқа корхонада ишлайди.

Шундай қилиниши республикамизнинг қонун ҳужжатлари (меҳнат қонунчилиги, солиққа оид, фермер хўжалиги тўғрисидаги ва ҳ.к.) талабларига зид эмасми?

 

– Дарҳақиқат, сиз томонингиздан «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонун (30.04.1998 йилдаги 602-I сон, 26.08.2004 йилдаги 662-II сон Қонун таҳририда, бундан буён матндаҚонун), шунингдек солиқ ҳамда меҳнатга оид қонун ҳужжатларининг талаблари бузилган.

Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ фермер хўжалигининг бошлиғи шу хўжаликнинг муассиси – фермердир. Бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда фермер хўжалиги номидан ана шу хўжалик бошлиғи иш юритади. Фермер хўжалиги бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари ҳолларда бошқа шахсга ўтказиш тақиқланади.

Фермер хўжалиги бошлиғи хўжаликнинг оператив бошқарув бўйича фаолиятини бажариб, нафақат таъсисчи, балки раҳбар ҳам ҳисобланади. У барча молиявий ҳамда бухгалтерлик ҳужжатларига биринчи имзо ҳуқуқига эга бўлиб, хўжалик ва меҳнат шартномаларини имзолайди, давлат органларида хўжалик манфаатларини ифодалайди.

Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ фермер хўжалиги (иш берувчи) ва унинг ходимлари ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар қонун ҳужжатларига асосан меҳнат шартномаси (контракти) билан тартибга солинади. Хўжалик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тарафларнинг келишувига кўра пул ҳамда натура тарзида, қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда амалга оширилади. Фермер хўжалиги бошлиғи меҳнат ва хўжалик шартномаларида хўжалик номидан иш берувчи сифатида қатнашади ва, ўз навбатида, меҳнат муносабатларининг субъекти ҳам ҳисобланади. Шунга кўра у ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда иш ҳақи белгилаши шарт.

Шунингдек, Қонуннинг 23-моддаси тўртинчи қисмига биноан фермер хўжалигининг бошлиғи ва ходимлари давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиши лозим. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар ва пенсиялар тайинлаш ҳамда тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартлар асосида амалга оширилади. Фермер хўжалиги бошлиғи ходим сифатида Солиқ кодексида белгиланган барча тегишли солиқларни (ЖШДС, пенсия жамғармасига ва бошқа ажратмалар) тўлайди.

Шу тариқа, фермер хўжалиги бошлиғи ўзига иш ҳақи ҳисоблаб, улар бўйича солиқлар тўлаши керак эди. Сизнинг ҳолатингизда фермер хўжалиги бошлиғининг асосий иш жойи бўйича бошқа ташкилотда ишлашини ҳисобга олиб, сизга, уни фермер хўжалигида ўриндошлик асосида расмийлаштиришни тавсия қилиш мумкин, чунки бу қонун ҳужжатларида тақиқланмаган.

 

Жавобни эксперт-юристимиз
Тимур МУМИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2222 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика