Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 43 / Шунақаси ҳам бўлар экан!

Оддий ҳисобот – соғлиқни сақлаш гарови

ОДДИЙ ҲИСОБОТ – СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ГАРОВИ

Италиялик тиббиётчилар ҳар йили июлда юрак хасталигига чалинган мижозлар сони кескин кўпайишини сезиб олдилар. Шифокорлар бу ҳодисани йиллик солиқ декларациялари топширишнинг охирги куни яқинлашаётгани муносабати билан италияликларни ўз домига тортувчи стресс билан боғламоқдалар.

Бу йил Италия солиқ хизмати ҳисобот топширишнинг энг охирги муҳлатини 7 июлдан 23 июлга кўчирди. Бу ҳол солиқ тўловчилар ҳақидаги ғамхўрлик билангина эмас, балки янги соддалаштирилган тартиб-таомил асосидаги тест синовлари ҳам боғлиқдир. Эндиликда италияликлар декларация тўлдиришлари шарт эмас – солиқчилар мамлакатда яшайдиган ҳар бир одам учун уни ўзлари шакллантирмоқдалар. Бунинг учун инспекторлар жисмоний шахсларнинг иш берувчилардан, банклар ва фондлардан, бошқа манбалардан олган даромадлари тўғрисидаги ахборотлардан фойдаландилар.

Интернетда ҳар ким ўзининг дастлабки тарзда тўлдирилган ҳисоботини кўриши мумкин. Агар маълумотлар тўғри бўлса, «Қабул қилинсин ва жўнатиб юборилсин» деган тугмачани босиш кифоя. Мабодо солиқ тўловчи ҳисоб-китобларни тўғри деб топмаса, тузатишлар киритиши мумкин.

Италияликлар ҳозир ҳам декларацияни мустақил равишда тузишга ҳақли. Аммо солиқ тўловчиларнинг 93 фоизи солиқчилар томонидан тайёрланган ҳисоботдан фойдаланишни маъқул топди. Бу йил тиб ходимлари юрак хасталиклари сони ортиб бораётганидан шикоят қилмаганликлари боиси шунда бўлса керак.

 

ПОРА ЙИРИКЛАШИБ БОРМОҚДА

Россиянинг Москва шаҳрида пора миқдори бўйича биринчилик солиқчиларга тегишли бўлиб турибди. Мазкур шаҳар терговчиларининг маълумотларига қараганда 5 млн рублдан иборат энг йирик порани бир инспектор 2015 йили сайёр текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган суммани пасайтириб берганлиги учун олишга ҳаракат қилган.

Унинг кўпгина ҳамкасабалари бу борада «камтарона» иш тутмоқдалар. Назорат-касса техникасини тафтиш этаётганда одатда 10 минг рубль пора билан қўлга тушаётган солиқчилар бор, деб хабар қилади Федерал солиқ хизматининг Москва шаҳар бошқармаси ўзининг ички шарҳида.

 

ПОРАНИ ҚАЕРДА САҚЛАЙДИЛАР?

Тўшакнинг ичига яширилган пуллар ҳақидаги ҳазиломуз гап-сўзлар ҳамон ўз долзарблигини йўқотганича йўқ. Жамғармани сақлашнинг бу усули энг аввало ноҳалол йўллар билан бойлик орттирганларга қўл келар экан. Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатидаги муҳандис ёрдамчиси Пронабу Адҳикари шу таҳлит иш тутди. Лавозими унча катта бўлмаган бу амалдор биноларни текширар экан, пора олишга мазахўрак бўлиб қолди. Пронабу шу йўсинда тўплаган 3,2 млн долларни ўз уйида турли жойларга яширган. Тўшак, ёстиқ, сув солинадиган бак, полдаги плитка остидаги бўшлиқ ва яна талайгина ғалати жойларга жойлабди «хазинаси»ни. Уларни бирма-бир излаб топган полиция пул санайдиган машина ёрдамида санаб чиқишига 21 соат кетди.

 

www.gazeta.unp.ru

 

Прочитано: 2012 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика