Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 43 / Бухгалтерга ёрдам

Энг кам иш ҳақи миқдори оширилди

Таҳририятга қўнғироқ қилинди:

– Охирги сентябрь ойида жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубиятида* қўпол хатоликка йўл қўйилган. Барча ҳисоб-китоблар аввалги энг кам иш ҳақи миқдори бўйича амалга оширилган.

– Ўзингизни таништирсангиз?

– Сизга барибир эмасми? Ундан кўра хатоларингизни тузатинг...

 

Биз газетхонга мана уч йилдирки, солиқ солиш мақсадида 1 январга белгиланган ЭКИҲ қўлланилишини айтишга ҳам улгурмадик (бу ҳақда биз ҳисоб-китоб услубиятида бир неча бор эслатиб ўтганмиз).

Энг кам иш ҳақи миқдоридан (кейинги ўринларда – ЭКИҲ) иш ҳақини, қўшимча тўловларни ва унга устамалар, ижтимоий нафақалар миқдорини белгилашда, бюджетга айрим солиқлар ва йиғимларни ҳисоб-китоб қилишда ва бошқа ҳолатларда фойдаланилади. Йил мобайнида у республика Президентининг махсус Фармони бўйича индексацияланади. Чунончи, Президентнинг 26.08.2015 йилдаги ПФ-4751-сон Фармони билан 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб ЭКИҲ 130 240 сўм этиб белгиланди, илгари у 118 400 сўмни ташкил қилган.

Айрим ҳолатларда қонун ҳужжатларида йил бошида белгиланган ЭКИҲ қўлланилиши, бошқа ҳолатларда – ҳисоблаб ёзиш (тўлаш) пайтидаги ЭКИҲ қўлланилиши назарда тутилган. Ҳисоб-китобларда қайси ЭКИҲ қўлланилишини «Norma Ekspert» мутахассислари тушунтиришади.  

 

Қуйидагиларни ҳисоб-китоб қилишда энг кам иш ҳақи миқдори қўлланилади: 

 

 жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (солиқ шкаласи ва солиққа оид айрим имтиёзларнинг суммалари);

 қатъий белгиланган солиқни;

 якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий тадбиркорлик шаклида фаолият юритадиган оила аъзолари, деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланадиган суғурта бадаллари;

 ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорини;

 чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини;

 чакана савдо корхоналари, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотлари томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам миқдорини;

 айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;

 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини;

 хизмат сафарларида, ходимнинг автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўловларини;

 ижтимоий нафақалар ва бошқа тўловларни.

I жадвалда 118 400 сўмга тенг, II жадвалда эса 130 240 сўмга тенг ЭКИҲдан келиб чиқиб белгиланадиган кўрсаткичлар келтирилади.

 

I жадвал

ҲИСОБ-КИТОБИДА 118 400 СЎМГА ТЕНГ ЭКИҲ ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН КЎРСАТКИЧЛАР

Кўрсаткич

 

Асос

 

Изоҳ

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи шкаласи

 

Солиқ кодексининг (Кодекс)
186-моддаси биринчи қисми;

Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова

2015 йилда ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадларга 0%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошадиган даромадларга шкалада назарда тутилган ставкалар
(8,5%, 17% ва 23%) бўйича солиқ солинади

 

ЖШДС бўйича имтиёзлар:

моддий ёрдам суммалари:

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари – ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда;

бошқа ҳолларда – ЭКИҲнинг
12 бараваригача миқдорда;

Кодекснинг 179-моддаси 1-банди;

Кодекснинг 186-моддаси
биринчи қисми.

2015 йилда ҳар бир ҳолатда солиқ имтиёзи 1 420 800 сўмни (12 х 118 400) ташкил қилади.

 

календарь йил мобайнида корхонадан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги ходимлар натура шаклида олган совғалар; илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам;

 

Кодекснинг 179-моддаси
14-банди;

Кодекснинг 186-моддаси
биринчи қисми.

2015 йилда ҳар бир ҳолатда солиқ имтиёзи 710 400 сўмни (6 х 118 400) ташкил қилади.

 

меҳнат шартномаси бекор қилинганида ЭКИҲнинг 12 баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси;

 

Кодекснинг 179-моддаси
20-банди;

Кодекснинг 186-моддаси биринчи қисми.

2015 йилда имтиёзлар суммаси
1 420 800 сўмни (12 х 118 400) ташкил қилади.

 

айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлари

 

Кодекснинг 180-моддаси
иккинчи қисми;

Кодекснинг 186-моддаси
биринчи қисми

2015 йилда ҳар ойда 473 600 сўм
(4 х 118 400) миқдорида олинган даромадларга солиқ солинмайди

 

Қуйидагилар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ:

автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатадиган юридик шахслар;

болалар ўйин автоматларини ташкиллаштириш билан шуғулланадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

Кодекснинг 372-моддаси;

Президентнинг ПҚ-2270-сон
Қарорига 11-илова.

Солиқ қуйидагилардан келиб чиқиб ишланган кунлар сонидан қатъи назар ҳар ойда ҳисоб-китоб қилинади:

эгаллаган майдон (1 кв.метр) - автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатилганда;

жиҳозланган ўринлар сони (бирликда) - болалар ўйин автоматлари бўйича.

фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар

 

Кодекснинг 375-моддаси;

Президентнинг ПҚ-2270-сон
Қарорига 12-илова

Солиқ тадбиркорлик фаолияти турига ва амалга ошириладиган жойига қараб, ишланган кунлар сонидан қатъи назар, ҳар ойда ҳисоб-китоб қилинади

 

Чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар учун шундай фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб аниқланадиган ЯСТнинг энг кам миқдори

 

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-илованинг изоҳи

 

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади ва йил мобайнида ЭКИҲ миқдори ўзгарганда ўзгартирилмайди. Масалан, Тошкент шаҳрида ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қиладиган корхоналар учун ЯСТнинг энг кам миқдори 2015 йилнинг ҳар бир чораги учун 3 552 000 сўмни (10 х 118 400 х 3) ташкил қилади

 

Қарзни ундиришни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам

миқдорлари:

юридик шахслар ва уларнинг алоҳида тузилмалари – ЭКИҲнинг 20 баравари

жисмоний шахслар – ЭКИҲнинг 5 баравари

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 28-илова

 

2015 йилда солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдори юридик шахслар учун 2 368 000 сўмни (20 х 118 400), жисмоний шахслар учун – 592 000 сўмни (5 х 118 400) ташкил қилади

 

Бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича оналарга бериладиган ойлик нафақалар (ЭКИҲнинг 2 баравари)

 

Президентнинг 25.01.2002 йилдаги ПФ-3017-сон Фармони 2-банди

 

2015 йилда ҳар ойлик нафақа миқдори 236 800 сўмни ташкил қилади. ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди.

 

 

II жадвал

ҲИСОБ-КИТОБИДА 2015 ЙИЛ 1 СЕНТЯБРДАН 130 240 СЎМГА ТЕНГ ЭКИҲ ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН КЎРСАТКИЧЛАР

Кўрсаткич

 

Асос

 

Изоҳ

 

ЯИТнинг энг кам миқдори:

фермер хўжаликлари учун –
ЭКИҲнинг 50%и;

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – ЭКИҲнинг 65%и;

қолган корхоналар учун, савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари бундан мустасно, –
ЭКИҲнинг 1 баравари

Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 13.04.2010 йилда
2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
1-банди;

МВнинг 16.02.2015 йилдаги
ММ/04-01-32-14/158/150-сон ахборот хати

 

ЯИТнинг энг кам миқдори меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлаётган жисмоний шахслар бўйича ҳисобот ойида ҳақиқатда ишланган кунлар сонидан келиб чиқиб ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади

 

Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотлари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қўшимча ҳисоблаш мақсадида аниқланадиган энг кам меҳнатга ҳақ тўлаш фонди меъёри

 

Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

 

III чорак учун энг кам МҲТФни белгилашда қуйидаги миқдорлардаги ЭКИҲ ҳисоб-китоб учун қабул қилинади:

118 400 сўм – июль ва август ойларидаги кўрсаткичларга;

130 240 сўм – сентябрь ойи учун кўрсаткичларга

Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг энг кам миқдори:

якка тартибдаги тадбиркорлар учун – ойига ЭКИҲнинг 1 баравари;

якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимлар учун – ойига ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;

юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари учун – ойига ЭКИҲнинг
1 баравари;

оиланинг бошқа аъзолари учун (18 ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) – ойига ЭКИҲнинг 50%и миқдорида;

юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари учун – йилига ЭКИҲнинг 4,5 баравари (тўлов кунидаги ЭКИҲ миқдоридан келиб чиққан ҳолда)

Кодекснинг 311-моддаси

 

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50%ини ташкил этиши керак

 

Чакана савдо ҳуқуқи учун йиғим (энг юқори ставкалар):

алкоголли маҳсулотлар билан (умумий овқатланиш корхоналари ҳам киради) – ойига ЭКИҲнинг 5 баравари;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар – ойига ЭКИҲнинг 3,5 баравари

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 22-илова

 

 

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим

 

Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 22-илова;

Йиғим маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган ставкалар бўйича ундирилади

2015 йилда Тошкент шаҳрида йиғим миқдори ойига ЭКИҲнинг 6 бараварини ташкил қилади.

Вилоят марказларида йиғим миқдори ЭКИҲнинг 3 бараваридан кам бўлмаслиги керак, бошқа аҳоли пунктларида – ойига ЭКИҲнинг
2 баравари миқдорида, бироқ ЭКИҲнинг 8 бараваридан кўп эмас

Республикадаги барча ташкилотларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – Ягона тариф сеткаси бўйича 1-разряддан кам эмас

 

Меҳнат кодексининг 155-моддаси;

Президентнинг 30.12.2011 йилдаги
ПҚ-1675-сон Қарори 4-банди

2015 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 322 474,24 сўмни (130 240 х 2,476) ташкил қилади

 

Двигателининг қуйидаги от кучи миқдорларига боғлиқ ҳолда ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат сафарлари мақсадида фойдаланганлик учун компенсация:

70 от кучигача – ЭКИҲнинг 2 баравари;

70 от кучидан 100 от кучигача – ЭКИҲнинг 3,5 баравари;

100 от кучидан бошлаб – ойига ЭКИҲнинг 4 баравари

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибининг (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон
Қарорига 3-илова)
4-банди

 

Компенсациялар:

меъёр доирасида бўлса, ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Кодекснинг
171-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди
);

меъёрдан ортиқча бўлганда – ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Кодекснинг
174-моддаси 11-банди, 306-моддаси)

Республика ичкарисида хизмат сафарларида компенсация тўловлари:

суткалик харажатлар:

Тошкент шаҳрида, шаҳарлар – вилоятлар марказларида – ЭКИҲнинг 0,1 баравари;

бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда – ЭКИҲнинг
0,08 баравари;

турар жой хонасини ижарага олганлик бўйича харажатлар (тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ бўлган ҳолларда) ЭКИҲнинг 2%и

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқноманинг (АВ томонидан 29.08.2003 йилда
1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
11, 12-бандлари

 

Суткалик харажатлар:

меъёр доирасида – ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди);

меъёрдан ортиқча бўлганда – ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Кодекснинг
174-моддаси 9-банди, 306-моддаси).

Солиқ солиш мақсадида ходим хизмат сафарида бўлганда даврда ЭКИҲ миқдори оширилган бўлса, суткалик меъёр ЭКИҲ ошган кунгача ва ундан кейинги кунлар учун алоҳида ҳисоб-китоб қилинади.

Турар жойнинг ижара ҳақи меъёрдан ортиқча бўлганда, уни қоплаш учун тўловлар (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда) – ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади (Кодекснинг 177-моддаси). Ундан ЖШДС ушлаб қолинади, бироқ ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисобланмайди

Вахта усулидаги ишлар учун иш ҳақига устама – ЭКИҲнинг 1 бараваридан кам эмас

 

Олис жойлардаги ва ўта муҳим объектларда қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг вахта усули тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 28.11.1998 йилда 551-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 5.6-банди

 

Устама:

меъёр доирасида бўлса, ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Кодекснинг
171-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди);

меъёрдан ортиқча бўлганда – ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Кодекснинг
174-моддаси 5-банди, 306-моддаси)

Ҳаракатланиш ва қатнов тусига эга ишлар учун компенсация тўловлари (солиқ солиш мақсадида тўловлар меъёри – ойига ЭКИҲнинг 1 баравари)

 

Мулкчилик шакли ва олиб бораётган фаолият туридан қатъи назар корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда иш хусусияти, доимий иши йўлда кечадиган ёки кўчиб юриш ва ҳаракатланишдан келиб чиққан ҳолда устамалар тўлаш тартиби тўғрисида низом (Меҳнат вазирлигининг 17.11.1992 йилдаги 11/30-сон қарори билан тасдиқланган)

 

Устамалар:

меъёр доирасида бўлса, ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Кодекснинг
171-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди);

меъёрдан ортиқча бўлганда – ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Кодекснинг
174-моддаси 5-банди, 306-моддаси)

Дала таъминоти:

кунига ЭКИҲнинг 0,15 баравари – дала шароитларида бевосита дала ишлари амалга ошириладиган объектларда ишлаганда;

кунига ЭКИҲнинг 0,03 баравари – ташкилотлар (корхоналар)нинг базавий дала шаҳарчаларида ишлаганда, бироқ ойига ЭКИҲнинг 3 бараваридан кўп эмас

Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала таъминоти тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 2.07.2012 йилдаги 190-сон Қарори билан тасдиқланган) 4-банди

 

Ҳисоб-китоб дала таъминоти ҳисобланган санадаги ЭКИҲдан келиб чиқиб амалга оширилади.

Дала таъминоти:

меъёр доирасида бўлса, ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Кодекснинг
171-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди)
;

меъёрдан ортиқча бўлганда – ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Кодекснинг
174-моддаси 11-банди, 306-моддаси)

Баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудлардаги ишлар учун туман коэффициентларини ҳисоблаш учун энг юқори сумма – ЭКИҲнинг 4 баравари

 

Кодекснинг 181-моддаси

 

Энг юқори сумма ҳисоблаш пайтидаги ҳолатга кўра белгиланган ЭКИҲнинг миқдоридан келиб чиқиб белгиланади

 

Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа – ЭКИҲнинг
2 баравари

 

Меҳнат кодексининг 287-моддаси;

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 79-банди

Нафақа ҳисоб-китоби бола туғилган санада белгиланган ЭКИҲ миқдоридан келиб чиқиб амалга оширилади. Нафақага ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 20-банди, 306, 307-моддалари)

 

Дафн этишга нафақа – ЭКИҲнинг
4 баравари

 

Меҳнат кодексининг 288-моддаси;

Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон Қарорига
1-илова)
10-банди

Нафақа миқдори ўлим содир бўлган кундаги белгиланган ЭКИҲ миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Объектив сабабларга кўра (марҳумни қидириш, жасадни хорижий давлат ҳудудидан олиб келиш ва бошқалар) марҳум ўлим аниқланган кундан кеч дафн этилган ҳолларда – ушбу ҳолатни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида белгиланади. Нафақага ЖШДС (Кодекснинг 179-моддаси 20-банди), шунингдек ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди

 

ЭКИҲга каррали миқдорларда белгиланадиган алиментлар

 

Оила кодексининг 144-моддаси

 

ЭКИҲ миқдори оширилганда алиментлар ушлаб қолинадиган жой бўйича улар индексация қилинади. Яъни агар, масалан, суд қарори билан алимент ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида белгиланган, август ойида унинг миқдори 355 200 сўмни (3 х 118 400) ташкил қилган бўлса, сентябрь ойидан бошлаб 390 720 сўмни
(3 х 130 240) ташкил қилади.

 

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар  

Прочитано: 7937 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2015-10-29 09:18:49, Гость_Шох:
яхши

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика