Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 38 / Паспорт масалалари

Ҳисобга туринг!

Мен захирадаги зобитман. Бир неча йил аввал олий ўқув юрти ва унинг ҳарбий кафедрасини тугатганман. Ҳозирда ҳарбий комиссариатга Тошкентда доимий пропискага қўйилиш ҳуқуқим пайдо бўлганлиги боис, чунки бир йилдан кўпроқ вақт илгари тошкентлик фуқаро билан никоҳланганман, ҳисобга қўйишлари учун мурожаат қилдим. Бунгача бир йил давомида икки марта вақтинчалик пропискада турганман ва аёлимнинг яшаш жойи бўйича 6 ойлаб яшаганман. Бироқ ҳарбий комиссариатда ҳарбий ҳисобда туриш қоидаларини бузганлигим учун мени маъмурий жавобгарликка тортишди. Ҳарбий комиссариат ходимлари ҳақлими?

В.Н.

Тошкент шаҳри.

 

– Мудофаа ишлари бўлимининг ходимлари ҳарбий хизматга мажбур шахсни «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг (12.12.2002 йилдаги 436-II-сон, бундан кейин – Қонун) 44-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий ҳисобини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби бўйича йўриқнома1 (бундан кейин – Йўриқнома) 29, 41-бандларини бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 235-«Ҳарбий ҳисобдан ўтиш қоидаларини бузиш» моддаси иккинчи қисми бўйича маъмурий жавобгарликка тортишга ҳақлилар, чунки ҳарбий хизматга мажбур шахслар ўзларининг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларида мудофаа ишлари бўлимларида ҳисобда туришлари керак.

Қонуннинг 45-моддасига кўра ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларида улар ҳарбий рўйхатга олинганлиги ёки ундан чиқарилганлиги тўғрисида мудофаа ишлари органларининг белгиси бўлган тақдирдагина уларни турар жойлари бўйича қайд этиш ва рўйхатдан чиқариш амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг2 31-банди). Бунда ҳарбий ҳисобга қўйиш учун ҳарбий хизматга мажбурлар ва ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар яшаш жойига келгандан сўнг 3 кун ичида тегишли мудофаа ишлари органларига келишлари шарт.

Шундай бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномада3 (бундан кейин – 2366-сон Йўриқнома) ички ишлар органларининг мансабдор шахслари вақтинча яшаш жойи бўйича ҳарбий ҳисобга қўйилишини текширишлари кераклиги хусусида кўрсатма мавжуд эмаслигига эътиборингизни қаратишни хоҳлардик.

Бироқ ушбу мажбурият фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, иш берувчи ёки таълим муассасаси раҳбари зиммасига юкланади. Яшаш жойи 1,5 ойдан ортиқ муддатга вақтинча ўзгарган, 3 ойдан кўп муддатга хизмат сафарига, ўқишга, таътилга ёки даволанишга кетган тақдирда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар доимий яшаш жойидаги ҳарбий ҳисобдан чиқишлари, вақтинчалик янги яшаш жойига келганидан сўнг 3 кун ичида ҳарбий ҳисобга туришлари керак.

Айни шу боис, ҳужжатларда Тошкент шаҳрида вақтинча ҳисобга туриш тўғрисидаги қўшимча варақни ёки паспортдаги сиз 6 ойдан бери доимий прописка жойида эмас, вақтинча яшаш жойида ҳарбий ҳисобда турмасдан яшаётганлигингизни тасдиқлайдиган белгиларни кўриб, мудофаа ишлари бўлими ходимлари сизга ушбу ҳуқуқбузарлик учун энг кам иш ҳақининг 1/10 дан 1/3 қисмигача суммада жарима солишга ҳақлилар. Агар сиз маъмурий жазо қўлланганидан кейин бир йил мобайнида мазкур ҳуқуқбузарликни такроран содир этсангиз, жарима ЭКИҲнинг 1/2–1 бараваригача ошади.

 

Санжар ХЎЖАМУҲАМЕДОВ,

эксперт-юрист

Прочитано: 1995 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика