Norma.uz

Бош директор ишдан бўшаса

Бош директоримиз алмашди. Унинг меҳнат дафтарчасига қандай ёзувни қайд этиш керак: «Меҳнат шартномаси бекор қилинди» дебми ёки «Эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди» дебми? Унинг асоси сифатида нимани кўрсатиш лозим – директорнинг буйруғиними ёки муассиснинг қарориними?

Ф.Аҳмадқулова,

кадрлар бўлими ходими.

 

– Корхона раҳбарининг меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзув амалдаги қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ қолган ходимлар учун ҳам бўлганидек тартибда киритилади. Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (МВ ва ИТВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2.18-бандига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувлар меҳнат дафтарчасига қуйидаги тартибда ёзилади:

1-устунда – ёзувнинг тартиб рақами;

2-устунда – меҳнат шартномасининг бекор қилиниш санаси;

3-устунда – меҳнат шартномасининг бекор қилиниши;

4-устунда ушбу ёзувнинг нимага асосланиб киритилгани, буйруқ санаси ва сон рақами кўрсатилади.

Масалан, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ва 2015 йилнинг 10 июни охирги иш куни ҳисобланган вақтда меҳнат дафтарчасига қуйидаги ёзув қайд этилиши лозим: «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимининг 1-устунида ёзувнинг тартиб рақами қўйилади, 2-устунда бўшатиш санаси (2015 йил, 06.10), 3-устунда «Меҳнат шартномаси бекор қилинди» деб ёзилади, 4-устунда эса буйруқнинг санаси ва сон рақами кўрсатилади. Бош директор билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ ва меҳнат дафтарчасидаги ёзувни корхона юқори органининг ваколат олган вакили, масалан, муассис, кузатув кенгаши, бошқарув ёки муассислар умумий йиғилиши раиси ва бошқалар имзолаши керак.


Тимур МЎМИНОВ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1638 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика