Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 38 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ҚОИДАЛАРИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 8.09.2015 йилдаги 259-сон Қарори билан бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон тижоратни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига киритилган сўнгги ўзгартиришларга мувофиқлаштирилди.

Хусусан, Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон Қарори билан тасдиқланган) қўшимча киритилди, унга мувофиқ экспорт контрактларини расмийлаштирмасдан туриб Интернет тармоғидаги дўконлар орқали товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини амалга ошириш мумкинлиги назарда тутилган. Шунингдек Низомга 1000 АҚШ долларигача тенг қийматли товарлар божхона юк декларацияси расмийлаштирилмасдан почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ Интернет тармоғидаги дўконлар орқали экспорт қилиниши мумкинлиги ҳақидаги меъёр киритилди.

 

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ РЕГЛАМЕНТИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 9.09.2015 йилдаги 261-сон Қарори билан илгари қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига (ВМнинг 14.02.2005 йилдаги 62-сон Қарори билан тасдиқланган) қўшимча киритилди.

Ҳужжатга мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажариш билан ёхуд ташаббус тартибида таъминланади.

Мазкур масала юзасидан Президентнинг фармони лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ушбу лойиҳа қабул қилинишининг мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборат бўлган тушунтириш хати;

миллий ва хорижий тажрибанинг таҳлили;

молиялаштириш ҳажм ва манбалари бўйича зарур ҳисоб-китоблар;

ташкил этилаётган органнинг асосий вазифалари, функциялари, фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари (тузилмаси, ходимларининг, шу жумладан бошқарув ходимларининг чекланган сони), тугатилаётган органнинг функцияларини қайта тақсимлаш ва бошқа масалалар бўйича таҳлилий материаллар.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги таклиф Президентнинг тегишли фармони лойиҳаси билан бирга ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқилади.

Таклиф маъқулланган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг тегишли қарори қабул қилинади ва Бош вазир томонидан имзоланган ­тақдимнома Президент фармони лойиҳаси ва зарур таҳлилий материаллар илова қилинган ҳолда Президент Девонига киритилади.

 

БАНКДА ДЕПОЗИТ ОПЕРАЦИЯЛАР ЯНГИ ЙЎРИҚНОМА БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Президентнинг «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (6.05.2015 йилдаги ПҚ–2344-сон) мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (АВ томонидан 26.08.2015 йилдаги 2711-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги янги йўриқнома тасдиқланди. Илгари амал қилган Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 4.03.2011 йилдаги 2205-сон билан рўйхатдан ўтказилган), шунингдек йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар (АВ томонидан 16.11.2012 йилда 2205-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2015 йил 3 декабрдан ўз кучини йўқотади.

Қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ банк филиалининг омонат бўлинмаси таркибида аҳоли омонатлари операциялари устидан сўнгги назоратни амалга ошириш учун иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда алоҳида сўнгги назоратчи штат бирликлари ташкил этилиши лозим. Шу муносабат билан сўнгги назоратчи бир вақтнинг ўзида назоратчи вазифасини ҳам бажариши мумкин эмаслиги белгиланди.

Агар омонатга қўйилганлиги омонат дафтарчаси, омонат сертификати ёки банк томонидан омонатчига берилган, қонунга мувофиқ белгиланган банк қоидаларида ва банк амалиётида қўлланиладиган иш муомаласи одатларида бундай ҳужжатлар учун назарда тутилган талабларга жавоб берадиган бошқа ҳужжат билан тасдиқланган бўлса, банк омонати шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланишини белгиловчи норма чиқариб ташланди. Бундан хулоса шуки, омонатчи ва банк ўртасида алоҳида банк омонати шартномаси тузилиши лозим.

Киритилган янгиликлардан бири банклар омонатчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб электрон пластик омонат карталарини жорий этишлари мумкинлиги ҳисобланади. Бундай карталардан фойдаланиш омонатчилар томонидан ихтиёрий танланади.

Белгиланишича, банк мижозлардан қабул қилинган пул маблағлари, шу жумладан аҳоли омонатларининг мавжудлигини, уларнинг омонат дафтарчалари (сертификатлар)га* мувофиқлигини ҳар чоракда камида бир марта текшириши лозим. Текширишда банклар «Банк сири тўғрисида»ги Қонун (30.08.2015 йилдаги 530-II-сон) талабларига риоя этган ҳолда «SMS-банкинг» дастуридан фойдаланишлари мумкин. Бунда банклар Марказий банкка текширув ўтказилганлигини лозим даражада тасдиқловчи маълумотларни тақдим этишлари лозим бўлади. Акс ҳолда, текширув ўтказилмаган деб ҳисобланади.

Ҳужжатда омонат дафтарчаларини расмийлаштириш бўйича қўшимча тушунтиришлар ҳам келтирилган. Хусусан, белгиланишича, омонат дафтарчасида бажарилган операциялар бўйича қайд этилган ёзувлар назоратчи ва кассир имзоси билан тасдиқланиши лозим.

Аниқлаштирилишича, омонатчи жисмоний шахслар ёки уларнинг қонуний вакилларининг ёзма топшириғига кўра, жамғарма омонат ҳисобварақлари бўйича операциялар амалга оширилиши мумкин. Масалан, омонатчи топшириғи асосида банк унинг жамғарма омонат суммасини банкдан олинган кредит ва унга ҳисобланган фоизларга ёки коммунал тўловларга йўналтириши мумкин. Илгари бундай операциялар омонатчи жисмоний шахснинг хоҳишига кўра ўтказилар эди.

Илгаридек, омонатчи жамғарма омонат суммасини банк омонати шартномасида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганидан кейин қайтариб беришни талаб қилмаган ҳолларда, агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома омонатни талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар шартлари асосида узайтирилган деб ҳисобланади. Энди эса муддати тугаган жамғарма ва муддатли омонатлар бўйича талаб қилиб олингунча омонат шартлари асосида фоизлар ҳисобланади ва бу ҳақда омонат шартномасида кўрсатилган бўлиши шартлиги белгиланди. Муддатли ва жамғарма омонатлар муддати тугаганидан сўнг, ушбу омонат шартномасининг муддати узайтирилган ҳолларда, мазкур омонатлар учун янги ҳисобварақлар очилмайди ва омонат ҳисоби олдинги ҳисобварақда давом эттирилади.

Бундан ташқари, шартномада кўрсатилган муддат тугаганидан кейин ёки шартнома шартларида бошқа шартлар назарда тутилмаган бўлса, муддатли ва жамғарма омонат маблағларини бошқа омонат ҳисобварақларига омонатчи ёки унинг ишончли вакилининг иштирокисиз ўтказиш тақиқланади.

Худди илгаригидек, юридик шахс, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ҳамда деҳқон хўжаликларининг жамғарма омонатларига маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағидан ўтказилади ва омонат муддати тугагач ёки банк омонати шартномаси бекор қилинган ҳолларда жамғарма омонатидаги маблағлар уларнинг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади. Бунда иккиламчи ҳисобварақлардан жамғарма ва омонатларга маблағлар ўтказилиши тақиқланди.

Аниқлаштирилишича, банк омонати суммасига фоизлар ҳар бир ой ўтганидан кейин омонатчининг талаби билан тўланади (агар банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса). Бу муддатда талаб қилиб олинмаган фоизлар эса омонат шартномасида назарда тутилган тақдирда, фоизлар ёзиладиган омонат суммасига қўшилиб борилиши мумкин. Илгари фоизлар омонатчига жамғарма суммасидан алоҳида тўланар эди ва талаб қилиб олинмаган фоизлар улар ҳисоблаб ёзиладиган жамғарма суммасини автоматик тарзда оширар эди.

Ҳужжатда шунингдек омонатга топширилган маблағ қўйилган куннинг ўзида тўлиқ ёки қисман қайтадан берилса, фоизларни ҳисоблашда омонат берилган кун тўлиқ ва қисман қайтарилган омонат қисми ҳисобга олинмаслиги белгиланган.

Банк ва унинг филиаллари томонидан ҳаракатсиз омонатлар бўйича чиқим операцияларини амалга ошириш тақиқланади. Ҳаракатсиз омонатлар деганда талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича 1 йил давомида, жамғарма ва муддатли омонатларнинг муддати тугагандан кейин 1 йил давомида (фоизлар ҳисобланишидан ташқари) ҳеч қандай операциялар амалга оширилмаган омонатлар тушунилади. Илгари мазкур муддат 3 йилни ташкил қиларди.

Белгиланишича, ҳаракатсиз омонатлар бўйича операцияларни амалга ошириш омонатчи томонидан тўлиқ ёки қисман талаб қилинганда, омонатчи ёки унинг қонуний вакили томонидан банк бошқарувчиси номига ҳаракатсиз омонат ҳисобварағини тиклаш бўйича ёзма ариза тақдим қилинади.

Йўриқномага бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилган.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 2.09.2015 йилдаги 34 (690)-сонида расман эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни «Norma Profi» экспертлари Елена ЕРМОХИНА ва
Сардор ЖУМАШОВ тайёрладилар.

 

*Омонат дафтарчаси банк томонидан омонат бўйича бажарилган операцияларни омонатчига ёзма равишда тасдиқловчи ва омонат бўйича олинган мажбуриятларни кафолатловчи ҳужжат ҳисобланади. Банкка қўйилган омонат суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) омонат суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз омонат (депозит) сертификати ҳисобланади.

Прочитано: 1933 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика