Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 38 / Хўжалик юритиш қоидалари

Хусусий тадбиркор улгуржи савдо билан шуғулланмайди

Хусусий ёки оилавий тадбиркор ишлаб чиқарувчи корхонадан тайёр маҳсулотни сотиб олиши ва уни ўзи хорижий валютада экспорт қилиши мумкинми?

О.Аҳатов,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Хусусий ёки оилавий тадбиркор деганда сиз якка тартибдаги тадбиркорни (бундан кейин – ЯТТ) назарда тутаётган бўлсангиз керак.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун1 19-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларини ҳукумат белгилайди. Уларнинг амалдаги рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 7.01.2011 йилдаги 6-сон Қарори билан тасдиқланган. Унинг «Чакана савдо» деб номланган I бўлимига кўра ЯТТ қуйидагилар савдоси билан шуғуллана олади:

озиқ-овқат товарлари (ўсимлик мойи, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишдан ташқари);

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

ноозиқ-овқат товарлари (нефть маҳсулотларининг барча турларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно);

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари;

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари (турғун шохобчаларда аралаш савдо қилиш);

товарларни импорт қилиш.

Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товар операциялари ва даромадларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомнинг2 12-бандига кўра якка тартибдаги тадбиркорларга:

а) юридик шахслар – ишлаб чиқарувчилар ёки юридик шахслар – улгуржи етказиб берувчилардан майда туркумлар билан нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли билан харид қилинган;

б) бевосита якка тартибдаги тадбиркор томонидан импорт бўйича олиб келинган;

в) ўзи тайёрлаган (сотиш тақиқланмаган);

г) бошқа якка тартибдаги тадбиркорлар – ушбу товарларни ишлаб чиқарувчилардан фақат нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли билан харид қилинган товарлар билан чакана савдони амалга оширишга рухсат берилади.

Кўрамизки, ЯТТ амалга ошириши мумкин бўлган фаолият тури сифатида у ёки бу товарлар билан улгуржи савдо қилиш назарда тутилмаган. Улгуржи савдо – тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни (шу жумладан ишлаб чиқарувчи корхонанинг маҳсулотларини) сотишдир, бу Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом3 (бундан кейин – 407-сон Низом) 2-бандининг учинчи хатбошисида ҳамда Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом4 2-бандининг иккинчи хатбошисидан келиб чиқади.

Шу сабабли ЯТТ ишлаб чиқарувчи корхонадан маҳсулот харид қилиши ва уни хорижий валютада экспорт қилишида ҳам улгуржи савдонинг барча аломатлари (харид қилинадиган товарларни сотиш, ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шакли ва ҳоказо) намоён бўлишини эътиборда тутиш лозим. Улгуржи савдо билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар, фақат улар тегишли лицензия олган тақдирда, шуғулланишлари мумкин (407-сон Низомнинг 3-банди).

Бундан шундай хулоса чиқади: ЯТТ улгуржи савдо билан шуғулланишга ҳақли эмас. Айни шу сабабли у ишлаб чиқарувчилар ҳамда улгуржи сотувчилар ҳисобланган юридик шахслардан харид қилинган товарларни экспортга нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан сота олмайди.

 

125.05.2000 йилдаги 69-II-сон, 2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Қонун таҳририда.

2МВ, МИСВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 8.01.2003 йилда 1197-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган.

4ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон Қарори билан тасдиқланган.

 

Камол МУЗАФФАРОВ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 4249 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика