Norma.uz

Кетма-кет даъво

Харидор шартнома мажбуриятларини бузди. Корхонамиз томонидан унга етказиб берилган, қиймати 80 млн сўм бўлган маҳсулот ҳақининг фақат ярмини тўлади, тўловни ҳам чўзиб юборди. Шу сабабли биз судга қарзнинг қолган қисми ва унинг учун пеняни ундириш даъвоси билан мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Бироқ даъво аризасини тайёрлаётганда муддатдан ўтказиб тўланган суммадан пеня ундиришни кўрсатишни унутибмиз.

Биз суд давомида тегишли қўшимча талаб қўйишимиз мумкинми?

К.Ғойипов.

 

– Ҳа, сиз мазкур талабни суд томонидан даъвоингиз кўрилиши чоғида баён қилишга ҳақлисиз.

Хўжалик процессуал кодексининг 40-моддасига кўра даъвогар хўжалик низоси бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ёхуд даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.

Агар ушбу талаблар қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, хўжалик суди уларни қабул қилмайди.

 

Маҳкам ВОҲИДОВ,

«Norma Profi» эксперти, юридик фанлар номзоди.

Прочитано: 1835 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика