Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 38 / Хўжалик юритиш қоидалари

Агар кичик монополиячи бўлмасангиз...

Кичик корхона устав фондидаги 100% улушнинг эгаси уни бошқа кишига сотяпти, ушбу битим натижасида у корхонанинг янги ягона эгасига айланади.

100 фоизлик улушнинг олди-сотди битимини тузишга монополияга қарши органнинг розилиги керакми?

Н.Эргашева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Акциялар, улушлар ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олишда монополияга қарши талаблар «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг (6.01.2012 йилдаги ЎРҚ-319-сон, бундан кейин – Қонун) 17-моддасида назарда тутилган. Сизнинг ҳолатингизда устав фондидаги улуш ва тарафлар сифатида жисмоний шахслар тўғрисида сўз бориши сабабли, кўрсатилган модданинг у ёки бу тарзда уларга тааллуқли бўлган қоидаларини кўриб чиқамиз.

Агар тегишли битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми энг кам иш ҳақининг 100 000 баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд улардан бири товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса, устав фондидаги улушларни олиш бўйича битимлар тузишга қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олиниши зарур:

УФдаги улушларнинг 50%гача бўлган қисмини тасарруф этган шахс УФдаги улушларнинг 50%идан кўпини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда;

олишга қадар ушбу жамият устав фондидаги улушларнинг камида 50%и ва кўпи билан 2/3 қисмини тасарруф этган шахс УФдаги улушни харид қилганда кўрсатилган улушларнинг 2/3 қисмидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олганда.

Ушбу шартлар жисмоний шахс содир этган, агар ариза билан мурожаат қилиш пайтигача бундай жисмоний шахс бирор-бир хўжалик юритувчи субъект УФдаги акциялари (улушлари)нинг камида 35%ини тасарруф этган бўлса, УФдаги улушларни тасарруф этиш ҳуқуқини оладиган битимларга ҳам татбиқ этилади.

Агар корхонангизнинг устав фонди ЭКИҲнинг 100 000 бараваридан ошмаса, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли МЧЖ ёки ҚМЖ ҳисобланса ва у бозорда монополиячи ҳисобланмаса, бундай битимни тузиш учун монополияга қарши органнинг розилиги талаб қилинмайди.

Қўшимча ахборотни сиз Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларини олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисида низомдан (ВМнинг 20.08.2013 йилдаги 230-сон Қарорига 5-илова) олишингиз мумкин. Хусусан, у жисмоний шахс томонидан биринчи марта тузилаётган битимларга татбиқ этилмайди (Низом 3-бандининг еттинчи хатбошиси).

 

Камол МУЗАФФАРОВ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1417 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика