Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 38 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси кўриб чиқилди

15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Унда депутатлар, тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари, экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Депутатлар мамлакатимиз Конституциясида Қонунчилик палатасига берилган ваколатларга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини батафсил кўриб чиқдилар.

 

Тақдим этилган ҳисобот Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталарида Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, соҳа экспертлари, ОАВ вакиллари иштирокида дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Сиёсий партиялар фракцияларида кенг таҳлилий ишлар ўтказилиб, бу депутатларга электорат манфаатлари ва дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижросининг боришига нисбатан ўзларининг қатъий нуқтаи назарларини ишлаб чиқиш имконини берди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари М.Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида маъруза қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимиз Ҳукуматининг жорий йил 16 январида бўлиб ўтган мажлисида белгиланган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устувор йўналишларининг амалга оширилиши, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг ўрта муддатли дастурларини амалга оширишни давом эттириш биринчи ярим йилликда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ижобий динамикаси сақлаб қолинишини ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг янада мутаносиб ривожланиши учун мустаҳкам асос яратилишини таъминлаганлиги таъкидланди.

 

Чунончи, жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиши 8,1 фоизни ташкил этди, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 8,1 фоизга ошди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмади. Бунда макроиқтисодий барқарорлик янада мустаҳкамланиб, ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси кузатилди.

Чуқур ўйланган, пухта пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатининг амалга оширилганлиги Давлат бюджети даромад қисмининг прогноз кўрсаткичларига нисбатан ижросини 100,3 фоизга таъминлаб, бу ЯИМга нисбатан 23,6 фоизни ташкил этди. Давлат бюджетининг харажатлари ЯИМга нисбатан 23,4 фоизни ташкил этиб, бу Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ЯИМга нисбатан 0,2 фоиз профицит билан бажариш имконини берди.

 

Бюджет сиёсатининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақланиб турибди: харажатлар қисмининг 59,2 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ҳар томонлама муҳокама қилиш чоғида Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакиллари томонидан эшитилган ҳисобот юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Муҳокама чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлади ҳамда тегишли қарор қабул қилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 1638 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика