Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 32 / Ахборот-коммуникация технологиялари

WWW.CUSTOMS.UZ – виртуал ҳамкор

Божхона органлари фаолиятини халқаро тармоқда ёритишда маълумотларнинг тезкорлиги, сифати ва даврийлигини таъминлаш, божхона соҳасига доир ахборотларни тақдим этишда самарали усулларни жорий этиш, Интернетдан фойдаланувчилар, хусусан, ТИФ иштирокчиларининг уларни қизиқтирган ахборотларни қисқа фурсатда ва қулай тарзда қўлга киритиши учун Давлат божхона қўмитаси 2015 йилнинг 1 августидан бошлаб янгидан такомиллаштирилган веб-сайтини ишга туширди.

 

Сайтни такомиллаштириш жараёнида Электрон ҳукуматнинг ривожланиш субиндексида Ўзбекистон рейтингини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш доирасида ДБҚ расмий веб-сайтининг техник имкониятларини янада ошириш, сайтда мукаммал рўйхатдан ўтиш (аутентификация) тизимини ва комплекс электрон хизматларни жорий этиш, шу жумладан пуллик бўлмаган давлат хизматларини онлайн тарзда кўрсатишни йўлга қўйиш, божхона органлари фаолиятига доир очиқ маълумотларни самарали усулда тақдим қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

www.customs.uz манзилида жойлашган мазкур сайт «UZINFOCOM» маркази билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, аввалги версияларидан тубдан фарқ қилади. Энг аввало, сайт ортиқча графика, мураккаб тузилма, ҳаддан ташқари безакларга бурканган дизайн, кўзни чарчатувчи ёрқин ранглардан ҳоли эканлиги билан диққатга сазовор.

Ахборотларни 8 бўлим орқали 120 дан ортиқ саҳифаларда тақдим қиладиган сайт ўзининг содда навигацияси билан фойдаланувчига керакли ахборотни саноқли сонияларда топиб бериши мумкин. Бунда ахборотларнинг тури, йўналиши ва энг муҳими, кимга мўлжаллангани алоҳида инобатга олинган. Масалан, божхона органлари фаолиятини ёритишни кўзлаган журналистлар «ОАВ учун», божхона чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар «Жисмоний шахслар учун», товарлар экспорти ёки импорти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари «Юридик шахслар учун» бўлимига мурожаат қилишса, кифоя! «Очиқ маълумотлар» бўлимида эса божхона органлари фаолиятига оид 19 турдаги маълумотлар тегишли форматларда ва паспорти илова қилинган ҳолда тақдим қилинган.

Шунингдек, сайтнинг «Электрон хизматлар» бўлимида фойдаланувчилар учун 9 турдаги интерактив хизматлар кўрсатилган. Масалан, электрон рақамли имзо орқали юридик шахслар «Тадбиркорнинг шахсий кабинети» электрон хизматидан фойдаланиб, бевосита ўз фаолиятига оид 11 турдаги интерактив хизматлар ва маълумотларни қўлга киритишлари мумкин.

«Электрон хизматлар» сафидан жой олган яна бир интерактив хизмат тури бу – товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш бўлиб, ушбу хизмат орқали ТИФ иштирокчилари ўз хоналаридан чиқмасдан, масофадан туриб божхона юк декларациялари ва унга тегишли бошқа ҳужжатларни электрон тарзда божхонага тақдим қилишлари мумкин. Биргина 2015 йилнинг I ярим йиллигида расмийлаштирилган 191 мингдан ортиқ божхона юк декларациясининг барчаси сайт орқали – электрон тарзда тақдим этилди. Бу эса тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида божхоначи билан тадбиркор муносабатларида инсон аралашуви омилини бартараф этишга хизмат қилмоқда.

Сайтнинг «Норматив ҳужжатлар» бўлимида соҳага оид қонун ҳужжатлари уларнинг шакли ва қабул қилинган санасига кўра таснифланган ҳолда жойлаштирилди. Бу эса фойдаланувчига зарур ҳужжатларни қисқа муддатда излаб топиш имконини беради. Янги қонун ёки бирон норматив ҳужжат лойиҳаларини сайт орқали муҳокама қилиш имконияти ҳам жорий қилинди. Дарвоқе, айни вақтда сайтда «Янги таҳрирдаги Божхона кодекси» лойиҳаси жойлаштирилган бўлиб, фойдаланувчилар бемалол ўз фикр-мулоҳазаларини мазкур саҳифанинг ўзида қолдиришлари мумкин.

Фойдаланувчиларга сайт ўлчамлари, ранги, кўриниши, шрифтларини ўзлари истаган шаклда ўзгартириш имконияти ҳам йўлга қўйилган. Бундан ташқари, расмий веб-сайтда имконияти чекланган шахслар учун матнни овоз орқали ўқиб бериш хизмати ҳам жорий этилди.

Бугунги кунда сайтнинг рус ва инглиз тилидаги версияларини тўлиқ ишга тушириш, фойдаланувчиларга божхона органлари фаолиятига оид атамалар луғатини тақдим қилиш, сайтнинг комплекс қидирув тизимини янада такомиллаштириш ишлари якунланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, божхона органлари фаолиятини Интернет тармоғи орқали ёритишда 14 йиллик тажрибага эга бўлган Давлат божхона қўмитасининг www.customs.uz веб-сайти ўтган йиллар давомида 4 маротаба такомиллаштирилиб, янгиланган.

Сайт фаолияти кенг жамоатчилик томонидан муносиб эътироф этилиб, UZ миллий домени Интернет-фестивалининг «Давлат бошқаруви соҳасидаги энг яхши сайт» номинациясида 2011 йилда 3-ўринни, 2013 йилдан 2-ўринни қўлга киритган. Умид қиламизки, янги веб-сайт ТИФ иштирокчилари, республикамиз божхона чегараларини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар ва божхона соҳасига қизиққан ҳар бир Интернет фойдаланувчиси учун виртуал ҳамкорга айланади.

 

Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 5148 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика