Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 32 / Амалий бухгалтерия

Хусусий корхонанинг тугатилишини ҳисобга олиш

Хусусий корхона ихтиёрий тугатилиш жараёнида турибди. Корхона баланси маълумотларига кўра ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот ҳисобварақлари бўйича қолдиқлар, ҳисоб-китоб рақамида қолдиқ маблағлар, етказиб берувчиларга тўланган бўнаклар, давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича бўнаклар, банкнинг узоқ муддатли кредити, олинган бўнаклар, меҳнатга ҳақ тўлаш, солиқлар ва бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик мавжуд. Шунингдек мулкдор томонидан устав капитали шакллантирилган ва тақсимланмаган фойда қолдиғи мавжуд.

Хусусий корхона тугатиш балансини тузишда нималарни ҳисобга олиш керак? Солиқ оқибатлари ва бухгалтерия проводкалари қандай бўлади?

О.Аҳатов,

МЧЖ ҚК бош бухгалтери.

 

– «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг (11.12.2003 йилдаги 558-II-сон) 28-моддасида хусусий корхона унинг мулкдори ёки суднинг қарорига кўра белгиланган тартибда тугатилиши мумкинлиги назарда тутилган.

Корхоналарни ихтиёрий равишда тугатиш тартиби Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низомда1 (кейинги ўринларданПҚ-630-сон Низом) белгиланган.

Корхона рўйхатдан ўтказган органнинг тегишли давлат реестрига бу тўғрида ёзув қайд этилгандан кейингина тугатилган ҳисобланади. Бироқ мулкдор тугатишнинг исталган босқичида фаолиятини тиклаш ва тугатиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб 9 ойдан ошмаслиги керак.

Мулкдор томонидан тайинланган тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин корхонанинг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказади.

Хатловдан ўтказишда Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва мажбуриятларини инвентарлашни ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага2 ҳамда 19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»3 қоидаларига таяниш лозим.

Шунингдек тугатувчи йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказган орган корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган санагача бўлган даврда корхона томонидан тўланадиган барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тузади. Бир вақтнинг ўзида корхонанинг дебиторлик қарзларини олиш, шунингдек тасдиқнома олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) кредиторларни аниқлаш ва корхонанинг тугатилиши тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилиш чора-тадбирларини кўради. Шуни ҳам инобатга олиш лозимки, рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санадан бошлаб барча мажбуриятларни, шунингдек муддати кечиктирилган мажбурий тўловларни бажариш муддати бошланган ҳисобланади.

Корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги ДСИ рўйхатдан ўтказган органнинг билдиришномаси белгиланган тартибда олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати 30 календарь кундан ошмаслиги керак.

Кредиторлар томонидан талаблар қўйилиши учун белгиланган муддат тугагач ва ДСИ томонидан ўтказилган текшириш натижаларини, шунингдек тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда тугатувчи оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади, лойиҳа мулкдор томонидан тасдиқланади.

Тугатувчи у тасдиқлангандан кейин 5 иш куни мобайнида (тасдиқномани олган ҳолда) ҳар қайси кредиторни унинг талаблари эътироф этилгани ёки рад қилингани ва ­эътироф этилган талаблар суммаси ҳақида ёзма равишда хабардор қилади. Сўнгра оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб тугатувчи томонидан кредиторларга қуйидаги навбат бўйича пул суммаларини тўлаш амалга оширилади:

1) фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талабларини, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар учун корхона тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш;

2) бюджетга ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар;

3) бошқа кредиторларнинг талаблари.

Таъкидлаш жоизки, кредиторлар олдидаги қарзларни сўндириш мулкдор томонидан корхонанинг пул маблағлари, шу жумладан банкдаги ҳисобрақамларига йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан, шу жумладан баҳоловчи ташкилот томонидан бозор қиймати бўйича баҳоланган корхонанинг мол-мулки ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

Агар кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондириш мумкин бўлмаса, тугатувчи корхонани тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиши шарт. Корхона банкрот деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Умидсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига киритилмайди, мажбуриятлар эса уларни узиш вақтига қадар ҳисобланган фоизлари билан тугатиш балансида акс эттирилади (30.08.1996 йилдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 279-I-сон Қонуннинг 21-моддаси).

Тугатувчи кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан кейин (шунингдек корхона қарздор сифатида иштирок этган) ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, молиявий санкциялар суммаси (шу жумладан, текширишлар якунлари бўйича) тўлангандан кейин корхонанинг мол-мулки мулкдорлар ўртасида тақсимлангандан кейин тугатиш баланси лойиҳасини тузади. Тугатиш баланси корхонанинг мулкдори томонидан тасдиқланади ва ДСИга топширилади.

ПҚ-630-сон Низомга 1-иловада Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш чизмаси келтирилган, унда босқичма-босқич алоҳида таомиллар ўтказиладиган муддатлар кўрсатилган ҳолда тугатиш механизми акс эттирилган.

 

СОЛИҚ СОЛИШ

Рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санадан бошлаб корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилади, солиқ тўловчиларга ресурс солиқлари (ер солиғи, ягона ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи), шунингдек барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади. Бироқ мол-мулкни, тайёр маҳсулот қолдиқларини ва бошқа активларни сотишда қолган барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амалдаги сотиш нархларидан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва тўланади.

Тайёр маҳсулотни реализация қилишдан тушумга ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси), фойда солиғи тўловчилари реализация қилишдан даромадни жами даромад таркибига киритадилар (Солиқ кодексининг 128, 129-моддалари).

Ишлаб чиқариш захиралари қолдиқларини реализация қилишда уларни реализация қилишдан олинадиган, 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг4 50-бандига мувофиқ аниқланадиган даромад солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 132, 133 ва 355-моддалари).

Ҳисобдан чиқарилган умидсиз кредиторлик қарзлари суммаси бошқа даромадлар таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 7-банди) ҳамда уларга фойда солиғи ва ЯСТ солинади.

Умидсиз дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан зарарлар бошқа даромадларга киритилади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 40-банди), улар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда жами даромаддан чегириб ташланади ва ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда солиқ солинадиган базага дахл қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, суд қарорига биноан мажбуриятларнинг тугатилиши, қарздорнинг банкротлиги, тугатилиши ёки вафот этиши оқибатида ёхуд даъво қилиш муддати ўтиши оқибатида узиш мумкин бўлмаган қарз умидсиз қарз ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Шунингдек эслатиб ўтамизки, ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган корхоналарга нисбатан ЯСТни унинг энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тартиби татбиқ этилмайди (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг5 2-банди).

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори ихтиёрида қоладиган фойда суммасига ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 6-банди).

 

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Материаллар қолдиқларини реализация қилиш

 

Материалларнинг ҳақиқий қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1000-«Материаллар»

 

Материалларни реализация қилиш акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС ҳисоблаб ёзилди (ҚҚС тўловчилари учун)

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«ҚҚС бўйича қарз»

 

Материалларни реализация қилишдан олинган фойда акс эттирилди (ҳосил бўлган тақдирда)

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Материалларни реализация қилишдан зарар акс эттирилди (ҳосил бўлган тақдирда)

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Материаллар реализацияси учун харидорлардан пул маблағлари келиб тушди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Тайёр маҳсулот қолдиқларини реализация қилиш

 

Реализация қилинган маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

Тайёр маҳсулотни реализация қилишдан даромад акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисоблаб ёзилди (ҚҚС тўловчилари учун)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«ҚҚС бўйича қарз»

 

Реализация қилинган тайёр маҳсулот учун харидорлардан пул маблағлари келиб тушди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Қарзларнинг сўндирилиши

 

Етказиб берувчиларга улар томонидан тўланган бўнаклар қайтарилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4300-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга

берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар»

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарздорлик сўндирилди

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Бюджетдан қарздорлик сўндирилди

 

6400-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзни

ҳисобга олувчи счётлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Харидорлардан олинган бўнаклар уларга қайтарилди

 

6300-«Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банкнинг узоқ муддатли кредити қайтарилди

 

7810-«Узоқ муддатли кредитлар ва

қарзларни ҳисобга олувчи счётлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Умидсиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилди (дебиторлик ва кредиторлик қарзлари)

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

4300-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга

берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар»

6300-«Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

 

Молиявий натижанинг аниқланиши ва мулкдор билан ҳисоб-китоблар

 

Харажатлар ва даромадлар ҳисобварақлари ёпилди

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар»;

9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар»

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

Соф фойда ҳисобдан чиқарилди

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

 

Соф зарар ҳисобдан чиқарилди

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

Корхона мулкдорига устав капиталига киритилган дастлабки қўйилма қайтарилди

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

Қолган фойда мулкдорнинг тасарруфига ўтказилади

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»;

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

 

1Президентнинг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон Қарори билан тасдиқланган.

2Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг АВ томонидан 3.02.2000 йилда 887-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

4Молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

5МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 4802 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика