Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 32 / Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги олдидан

Ватанга муҳаббат ва ифтихор туйғуси юксалмоқда

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Мустақиллик байрами арафасида «Ўзбекистон: мустақилликнинг 24 йили» мавзусида ижтимоий сўров ўтказди.

 

Тадқиқотдан кўзланган мақсад мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий соҳаларда эришилган ютуқлар тўғрисида жамоатчилик фикрини ўрганиш, иқтисодиётнинг асосий тармоқларида рўй берган ўзгаришларни, шунингдек, фуқаролар дунёқараши ва тафаккурини, уларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллигини ошганини баҳолаш эди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилган тадқиқотда аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари (давлат хизматчилари, тадбиркорлар, фермерлар, талаба ва ишчилар), эркаклар ва аёллар, ёшлар, пенсионерлар, турли миллат ва элат вакиллари иштирок этди.

Ижтимоий сўров натижаларига кўра, мамлакатимиз фуқаролари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллигини кўтаринки кайфият, Ватандан ифтихор туйғуси ва келажакка ишонч руҳида кутиб олмоқда. Сўров қатнашчиларининг аксарияти (99,2 фоизи) ўтган вақт давомида мамлакатимиз халқаро миқёсда муносиб ўрин эгаллаб, жаҳон ҳамжамияти томонидан миллати ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча фуқаролар учун қулай шароитлар яратилган давлат сифатида эътироф этилганини қайд этди.

Бунга Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан демократик ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар стратегиясининг тўғри танлангани ва пухта ўйлангани туфайли эришилмоқда. Буни сўровда қатнашганларнинг фикри ҳам тасдиқлайди. Масалан, фуқароларнинг 96,8 фоизи иқтисодиётимиз юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиб бораётгани, 94,8 фоизи фуқаролар юқори даражада ижтимоий ҳимояга олингани, 96,9 фоизи инсоннинг шахсий хавфсизлиги таъминланиш даражаси ўсгани, 95,7 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун зарур шароитлар яратилгани, 96,1 фоизи халқ ва олий таълим тизими ислоҳ этилаётгани, 96,6 фоизи тиббий хизматлардан фойдаланиш самарадорлиги ўсгани, 96,8 фоизи аҳоли транспорт хизматлари билан юқори даражада таъминлангани, 96,4 фоизи инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, 92,3 фоизи атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида юқори натижаларга эришилаётганини таъкидлади.

Сўров натижалари фуқароларнинг оила, жамият, мамлакат олдидаги шахсий масъулияти ошгани ва ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этаётганидан далолат беради. Мустақиллик йилларида фуқароларнинг қонунларга нисбатан энг юқори рейтинги қайд этилди. Сўров иштирокчиларининг 86,5 фоизи фуқароларнинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурмати ошганини таъкидлади. Мазкур натижалар «The World Justice Project» мустақил халқаро ташкилоти томонидан мамлакатимизга юқори баҳо берилгани бежиз эмаслигини яна бир бор тасдиқлайди. Унга кўра, Ўзбекистон қонун устуворлигининг асосий кўрсаткичлари бўйича жаҳондаги етакчи беш давлат сафига қўшилган.

Ижтимоий тадқиқот натижаларига мувофиқ, истиқлол йилларида Ўзбекистоннинг изчил ривожланиши, давлатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ошгани кўп жиҳатдан мамлакатимизда ҳукм сураётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлик билан белгиланади. Жорий йилда мамлакатимиз фуқаролари сайловолди кампанияси ва сайлов жараёнида фаол иштирок этди. Иштирокчилар ўтказилган сайловларда қатнашиш уларга ўз фуқаролик бурчи ва конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш имконини берганини таъкидлади.

Тадқиқот натижалари мамлакатимиз аҳолисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга ишончи йилдан-йилга ортиб бораётганини тасдиқлади. Жамоатчилик фикри мустақиллик йилларида давлатимиз раҳбари аҳоли ишончини қозониб, халқимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради.

Тадқиқот қатнашчиларининг 90 фоиздан ортиғи сўров давомида жамиятимиз ва давлатимизда тинчлик ва барқарорлик мустаҳкамланиб бораётгани истиқлол йилларида эришилган асосий муваффақиятлардан бири эканини ва бунга эришишда давлатимиз раҳбари муҳим ўрин тутаётганини қайд этди. Фуқароларимиз Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистонда хорижий давлатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ташқи сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлайди, унинг мазмун-моҳиятини яхши англайди.

Мониторинг тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, бугун Ўзбекистон халқи ўзининг фуқаролик позицияси ва қадр-қимматини теран англайди, ўз келажаги, нима учун яшаётгани ва меҳнат қилаётгани ҳақида аниқ тасаввурга эга. Сўров маълумотларига кўра, 2015 йилда фуқароларнинг мамлакатимиз келажаги буюклиги ва янада фаровон бўлишига нисбатан ишончи 98,2 фоизга етган.

 

Ижтимоий сўровнинг асосий хулосаси шундан иборатки, истиқлол йилларида эришилган муваффақиятлар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ишлаб чиқилган, жаҳонда тараққиётнинг «ўзбек модели» деб тан олинган, машҳур беш тамойилга асосланган ва пухта ўйланган тараққиёт моделининг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани самарасидир.


«Ижтимоий фикр» маркази материали
асосида тайёрланди. ЎзА.

Прочитано: 3672 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика