Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 32 / Тадбиркорлик

Тадбиркорлар манфаати доимий эътиборда

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароит яратиш, бизнес муҳитини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорларнинг хорижий ишбилармонлар билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқда. 

 

Палата томонидан чет эл капитали иштирокидаги 34 қўшма корхонани ташкил этишда ёрдам кўрсатилди. 84 корхонага хориждан тўқимачилик, қурилиш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмини оширишга хизмат қиладиган умумий қиймати қарийб 23 миллион долларлик технологиялар сотиб олишда, 85 давлат корхонасига умумий қиймати 18,7 миллион долларлик маҳсулотлар экспортида кўмаклашилди.

Корхоналарни модернизация қилиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйишда тадбиркорлар учун ташкил этилаётган кўргазма ҳамда бизнес учрашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатимизда ташкил этилган 91 кўргазмада маҳаллий ва хорижлик ишбилармонлар томонидан 65 савдо битими имзоланди. Палата кўмагида юзга яқин тадбиркор Германия, Италия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Россияда ўтказилган кўргазма-ярмаркаларда қатнашиб, 34 битим тузди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги роли ва ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишдаги мавжуд тўсиқ ва чекловларни тугатишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Назорат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларида амалга оширилаётган текширувларда Савдо-саноат палатаси ходимлари ҳам иштирок этмоқда. Ўтган даврда мингдан ортиқ режали ва режадан ташқари текширувлар жараёнида қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилмади.

Матбуот анжуманида тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, ахборот-маслаҳат марказлари фаолияти, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилган ишлар хусусида ҳам атрофлича сўз юритилди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1873 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика