Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 32 / Солиқ солиш

Алоқа учун фирма тўлайди

Биз, умумбелгиланган солиқлар тўловчилари, хизматлар кўрсатиш билан шуғулланамиз. Корхона томонидан уяли алоқа телефонлари харид қилиниб, ходимларга тарқатилди.

Мазкур ҳолда корхона тўлайдиган уяли алоқа хизматларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадими?

С.Каргина,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Сизга буйруқ билан хизмат вазифаларини бажариш учун мобил уяли алоқа зарур бўлган ходимлар рўйхатини тасдиқлаш ҳамда корпоратив хизмат кўрсатишнинг энг қулай ва фойдали пакетини танлашни тавсия қиламиз. Мобил аппаратларни топширишда ходимлар билан моддий жавобгарлик шартномалари тузиш ва моддий бойликларни қабул қилиш-топшириш далолатномаларини расмийлаштириш лозим.

Корхона раҳбарининг буйруғи ёки фармойиши билан уяли алоқа хизматларидан хизмат мақсадларида фойдаланишга харажатларнинг ойлик лимитини белгиланг (у сиз танлаган уяли алоқа тарифи бўйича абонент тўлови ёки сиз белгилаган исталган бошқа қиймат бўлиши мумкин). Ҳар бир ой тугаганидан кейин уяли алоқа оператори ташкилотингиз номига рўйхатдан ўтказилган ҳар бир рақам бўйича улар қиймати расшифровкаси (абонент тўлови ва бошқа хизматлар) билан бирга кўрсатилган хизматлар учун ҳисобварақ-фактурани сизга тақдим этади. Агар, операторнинг маълумотларига кўра, ушбу хизматларнинг қиймати сиз белгилаган лимитдан ошмаса, ушбу харажатлар ходимларнинг даромадлари ҳисобланмайди ва уларга, тегишинча, ЖШДС солинмайди (Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди). Мазкур ҳолда булар корхонанинг ходимларнинг меҳнат қилиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган харажатларидир.

Корхона томонидан тўланадиган лимитдан ортиқча харажатлар ходимларнинг ЖШДС бўйича солиқ солинадиган базага кирадиган моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди). Бундай хизматлар қиймати иш ҳақидан ҳам ушланиши мумкин. Мазкур шартлар корхона раҳбарининг буйруғида қайд этилиши керак, у билан уяли алоқа хизматларидан фойдаланувчи ходимларни таништириш шарт.

Ходимларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ягона ижтимоий тўлов ва мажбурий суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайди.

Ирина БОРИСОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1976 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика