Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 32 / Амалий бухгалтерия

Нафақани ҳисоблаб чиқарамиз: ҳисоб-китобга нима олинади

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаш учун бир ойлик маош ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланишидан аввалги 12 ой учун олинган барча мукофотларнинг 1/12 қисми олинади.

Агар ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланишига қадар ходима 7 ой ишлаган бўлса, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳисоб-китобида мукофотларнинг қандай қисмини ҳисоблаб ёзиш лозим – 1/12 ёки 1/7 қисминими?

О.Сальникова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомдан (меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) келиб чиқишича, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади. Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради. Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан, ҳисобга олинадиган ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми ҳисобга олинадиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

Сиз ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоб-китоб қилиш учун мукофотларнинг ўртача ойлик суммасини белгилашингиз лозим. Бунинг учун бутун иш давридаги уларнинг суммасини ҳақиқатда ишланган ойлар сонига бўлиш зарур. Сизнинг ҳолатда 1/7 қисми олинади.

Ходим вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлиги сабабли тўла ишламаган, ҳомиладорлик ва туғиш, бола 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш таътилида бўлган, ҳарбий ўқув ёки синов йиғинларида ёки бошқа корхонада ишлаш учун юборилган ойлар мукофотлар суммаси бўлинадиган ойлардан чиқариб ташланади. Агар ҳисоблаш учун 3 ойдан кам бўлган давр олинса, ҳар бир ойда чорак мукофотининг 1/3 дан кўп бўлмаган қисми ҳисобга олинади.

Аввалги ёки жорий календарь йилда ишга кирган ходимга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошлангунга қадар иш даврида ҳисобланган мукофотлар ҳисобга олинади, лекин у дастлабки 12 ойдан кўп бўлмайди ва уларнинг йиғиндиси шу ойларнинг сонига бўлинади. Агар мукофотлаш тизими мазкур корхонада янгидан жорий этилган бўлса ҳамда тўла бўлмаган календарь йилда амал қилса, шунингдек корхонада ёки муайян ходимга нисбатан мукофотлаш шартлари ва тартиби ўзгарса, мукофотлар юқоридаги тартибда ҳисобга олинади.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1878 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика