Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 32 / Тадбиркор ён дафтарига

Сентябрь ойи учун солиқ тўловчининг тақвими

Иш вақти ҳисоб-китоби (соатларда):

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 158

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 158

36 соатлик иш ҳафтасида – 142

 

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 20

6 кунлик иш ҳафтасида – 24

 

3 СЕНТЯБРЬ

2015 йил август ойининг III ўн кунлиги учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм).

 

5 СЕНТЯБРЬ7

2015 йилнинг август ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни7 

(Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм).

 

10 СЕНТЯБРЬ

2015 йилнинг сентябрь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни1 

(Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар);

2015 йилнинг сентябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни2

(Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм);

2015 йилнинг сентябрь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни3

(Солиқ кодекси, 300-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар);

2015 йилнинг август ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм);

2015 йилнинг август ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар);

2015 йилнинг август ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди).

 

13 СЕНТЯБРЬ

2015 йил сентябрь ойининг I ўн кунлиги учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм).

 

14 СЕНТЯБРЬ

2015 йилнинг август ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

(ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон Қарори билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди; МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди).

 

15 СЕНТЯБРЬ

2015 йилнинг август ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни 

(ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 2-банди).

 

23 СЕНТЯБРЬ

2015 йил сентябрь ойининг II ўн кунлиги учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни 

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм). 

 

24 СЕНТЯБРЬ

2015 йилнинг август ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари);

2015 йилнинг август ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари).

 

25 СЕНТЯБРЬ

2015 йилнинг август ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни4 

(Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм);

2015 йилнинг сентябрь ойи учун акциз солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 240-модда, учинчи қисм);

2015 йилнинг август ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 247-модда, учинчи қисм);

2015 йил сентябрь ойи учун бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кўп бўлган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг, шунингдек 2015 йилнинг III чораги учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган юридик шахслар ҳамда микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни5

(Солиқ кодекси, 264-модда, биринчи ва учинчи қисмлар);

2015 йилнинг III чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловлар тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм);

2015 йил август ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно6)

(Солиқ кодекси, 312-модда, иккинчи қисм; 315-модда, учинчи қисм); 

2015 йил август ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно6)

(Солиқ кодекси, 316-модда, иккинчи қисм; 319-модда, учинчи қисм);

2015 йилнинг август ойи учун Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно6)

(Солиқ кодекси, 325-1-модда, иккинчи қисм; 325-4-модда, учинчи қисм);

2015 йилнинг август ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 347-модда, учинчи қисм);

2015 йил август ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 360-модда, бешинчи қисм); 

2015 йилнинг август ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм).

2015 йилнинг август ойи учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди). 

 

 

1Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари.

2Мол-мулк бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

3Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

4Солиқни ҳисоб-китоб тақдим этилган кундан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари.

5Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек юридик шахсни ташкил этган ва этмаган деҳқон хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар.

6Ушбу микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқни ҳисоб-китоб тақдим этилган кундан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар. Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган қолган микрофирмалар ва кичик корхоналар 2013 йил 1 январдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчилари ҳисобланмайдилар.

7Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади. 

 

 

Солиқ тўловчининг тақвими – «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига «Norma» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ёки «Norma Hamkor» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

Прочитано: 2424 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика